Рубль ва Россия яна туманли горизонтда
Демократлардан иборат сенаторлар гуруҳи халқаро ҳуқуқни бузишга, шу жумладан Алексей Навальнийни захарлашга дохил россиялик чиновникларга нисбатан санкциялар қўллашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққани ҳақида хабар бермоқда Bloomberg. Лойиҳа хусусан, Владимир Путин ва унинг яқин ҳамтовоқларининг коррупцион фаолияти орқали топилган бойликлари ҳақидаги маъруза тайёрлашни ҳам ўз ичига олади.
Бу хабарлар, инвесторларнинг рублдаги қимматли қоғозлардан яна воз кечиш бошлагани ва шунингдек Европада коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини авж олаётгани ортидан Россия рубли ҳафтани ёмон якунламоқда. Айни соатларда 1 АҚШ доллари 78,4 рубль, 1 евро эса 91,1 рубль атрофида котировкаланмоқда.
Путин ва унинг атрофидагиларга қўлланиладиган янги санкциялар, рублнинг туманли келажаги ва қадрсизланишда давом этаётгани бошқарувнинг путинча моделини танлаган сателлит давлатлар учун ҳам жиддий чақириқ бўлади.