тутилган. Бунда минтақада автомобиль ёнилғиси нархларининг ошиши асосий савдо ҳамкорларда ғалла ҳосилини йиғиб олиш харажатларини ошириши, шунингдек, Европада ғалла ҳосили камайиши бўйича хавотирларнинг кучайиши ҳисобга олинган. Ушбу сценарий доирасида ёнилғи
Postlar
Биринчи муқобил сценарий 2026 йилнинг II чораги бўйича Пул-кредит сиёсати шарҳида тартибга солинадиган нархларнинг ўзгариш кўлами, минтақадаги ёнилғи таклифи ва буғдой нархлари бўйича ноаниқликларни инобатга олган ҳолда, асосий сценарийга қўшимча равишда 2та муқобил сценарий доирасида инфляция прогнозлари шартли равишда баҳоланган. Биринчи муқобил сценарийга кўра, асосий етказиб берувчи мамлакатл
Тошкент жамоат транспортида йўл кира ҳақини ошириш таклифи нафақат иқтисодий, балки жиддий ижтимоий юкни юзага келтиради. ХДП расмий баёнот билан чиқиб, тарифларни белгилашда ташувчиларнинг зарарини ёпишдан аввал аҳолининг реал даромадлари ва оилавий харажатларини ҳисобга олишни талаб қилмоқда. Шунингдек, партия пойтахтда жорий этилиши кутилаётган School Bus (мактаб автобуслари) тизими ота-оналар
“Капиталбанк” АТБ дунёдаги йирик молиявий институтлардан бири – BNY (The Bank of New York Mellon) билан ҳамкорлик ўрнатиб, АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди. Мазкур қадам банкнинг тўлов инфратузилмасини диверсификация қилиб, ташқи иқтисодий фаолият юритувчи мижозлар учун халқаро ҳисоб-китоблар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. “BNY’да корреспондентлик ҳисоб рақамининг очили
Кичик ва ўрта бизнес субъектлари кредитга ариза беришлари ва бир неча банкларнинг таклифларини олиб, ўзига энг маъқул келган шартларда молиялаштириш имкониятини тақдим этувчи TadbirCore платформаси тақдимоти ўтказилмоқда. Мақсадимиз миллиардлаб пул ишлаш эмас, демоқда лойиҳа раҳбари Шуҳратбек Курбанов. Платформани кейинчалик хусусийлаштириш масаласи бизнинг ихтиёримиздаги вазифа эмас, дейилмоқда.
9-16 сентябрь ҳафтасида энг юқори қимматлаган маҳсулот помидор бўлиб қолган (+3,2%). Айни ҳафтада мол гўшти нархи 0,9%га, қўй гўшти нархи 0,7%га ошган. Энг қиммат мол гўшти Тошкент туманида (135 526 сўм), энг қиммат қўй гўшти эса Қарши шаҳрида (152 308 сўм) қайд этилган. 18 сентябрь куни ва кеча гўштнинг улгуржи нархида ҳам навбатдаги сакраш кузатилган. Бунда мол гўшти 112 минг сўмгача (+2 минг с
«Менинг томорқам» кўрсатувининг навбатдаги сонида Қашқадарё вилояти Нишон тумани «Пахтазор» маҳалласида яшовчи Бахтиёр Ҳусанов тажрибаси ҳикоя қилинди. У ўз хонадонида бройлер парваришлаб, сифатли парранда гўшти ҳамда «кефси» услубидаги тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Маҳсулотлар маҳаллий савдо дўконларига етказиб берилмоқда. Бахтиёр ака бу ишни пандемия даврида 50 дона товуқ била
Жума, 18 сентябрдаги биржа савдоларида пропаннинг тоннаси яна 312 минг сўмга қимматлаб, 12,2 млн.сўмдан ошган. Сотув ҳажми 1 114 тоннага етган (4 сентябрдан бери 1 000 тоннадан кам сотилаётганди). Пропаннинг биржада кескин қимматлашгани (ой бошидан бери деярли 2 карра, охирги икки савдода қарийб 70%га) ҳолати бўйича Энергетика вазирлиги ҳам, антимонополия органи ҳам изоҳ ёки тушунтириш бергани йў
“Алоҳида акциядор билан боғлиқ ҳолат банкнинг кундалик операцион фаолияти ва молиявий барқарорлигини бевосита белгиламайди. Банк мижозлар олдидаги мажбуриятларини бажариб, фаолиятининг узлуксизлигини таъминламоқда”.
Регулятор банк хизматларида учраётган ҳолатларни кўриш, уларга тезроқ муносабат билдириш ва хизматларни янада қулай ҳамда сифатли қилиш мақсадини кўзлаган “Банкда нима гап” лойиҳасини ишга туширганини маълум қилмоқда. Аввалроқ, банк хизматларидан фойдаланишда истеъмолчиларга банк хизматлари бўйича регуляторга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш каналлари яратилиши айтилганди. Кейинги пайтларда истеъмо
Таълим бериш кўпчиликнинг тасаввурида фақат давлатнинг вазифаси сифатида қаралади. Лекин бугунги кунда бу соҳа хусусий сектор учун ҳам янги имкониятлар майдонига айланиб боряпти. Айни пайтда Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказиляпти. Унда хусусий таълимни кенгайтириш, соҳадаги мавжуд муаммолар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмлари муҳокама қи
Август ойи сўровларига кўра, сезилган инфляция 10,1%ни ташкил этган. Айни пайтда қатор ҳудудларда сезилган инфляция юқорилаган. Хусусан, пойтахт Тошкентда сезилган ифнляция 11,8%гача (+0,7%) кўтарилган. Фарғона вилояти ҳам юқори инфляция босими остида қолмоқда (11,8%, +0,1%). Динамикада юқори даражада қимматлагани кузатилаган маҳсулотлар қаторида мева-сабзавотлар, кийим ва пойафзад, ўсимлик ёғи,
Август ойи сўровларида аҳолининг инфляцион кутилмалари 9,8%гача, бизнесники эса 9,6%гача пасайган. бу ҳолат инфляцион кутилмалар бўйича сўровлар ўтказила бошлангандан бери биринчи марта рўй бермоқда. Айни пайтда, ёқилғи ва энергия ресурслари, коммунал хизматлар қимматлашиши ва транспорт харажатларининг ошиши ҳар икки гуруҳда энг асосий хавотир ва оғриқ бўлиб турипти. Ҳудудлар қирқимида энг баланд
Ўтаётган ҳафтада Тошкентда Давлат захира активларини бошқариш бўйича халқаро форум бўлиб ўтди ва унда бир қатор муҳим фикр-мулоҳазалар янгради. Диверсификациялаш ҳақида: "Бизнинг ҳаракат йўналишимиз — янада диверсификация қилиш: активлар синфлари, валюталар ва контрагентлар бўйича. Ва биз бу қарорларни фақат ўз қарашларимизга таяниб қабул қилиш ниятида эмасмиз". Шоклар ҳақида: "Бундай суръатларда
Ўзбекистонда расмийлар 0,1% дефляция қайд этишган июль ойида сезилган инфляция 10,3%гача (+0,1%) кўтарилган. Давлат раҳбари кўп бора таъкидлаганидек, инфляция — камбағалга солинган солиқ. Афсуски, охирги ойлардаги инфляция зарбасини айнан ижтимоий қатламлар қабул қилмоқда. Июль ойида энг юқори инфляция пенсионерлар томонидан — 11,8% даражасида қабул қилинган. Бу расмий инфляциядан 5,4 фоиз бандга
Кечикиб берилган маълумотларга кўра, июль ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари ўзгаришсиз, 10,1% даражасида қолган (учинчи ой кетма-кет). Бизнеснинг кутилмалари эса 9,8%ни ташкил этган. Тадбиркорларнинг ҳам (мутлақ рекорд, 54%), аҳолининг ҳам (2,5 йиллик рекорд, 53%) ёқилғи ва энергия ресурлари қимматлашиши бўйича хавотирлари кескин ошган. Тинимсиз ва юқори даражада қимматлаётган энерготоварлар
2026 йилнинг июль ва август ойлари якунларида ўтказилган сўровномалар бўйича аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари, шунингдек, сезилган инфляция тўғрисидаги маълумотлар эълон қилингани йўқ. Кеча ўтказилган форумда инфляцион кутилмалар бир хонали даражага тушгани тўғрисида умумий ишоралар айтилганди. Лекин унинг таркиби, мундарижаси, асосий хавотирлари ва ижтимоий қирқими тўғ
Давактив Humo ва SamAuto давлат улушлари учун тўловлар тўлиқ олингани ҳақида Spot орқали маълум қилмоқда. Ҳартугул, йўқдан кўра, қанақадир бўлсаям маълумот бор. Айни пайтда Давактивимиз йирик активларни хусусийлаштириш ҳақида қарор қилгандаёқ, бўлиб тўлашга берилгани шартларини эълон қилиши тўғри бўларди. Масалан, ғаройиб тарзда хусусийлаштирилган ва ҳали тўловни амалга оширмаган Mobiuz "инвестор
Пенсия жамғармаси директори билан Lolazor’даги суҳбатда пенсия ислоҳоти давомида ўқитувчиларнинг 5 йил олдин пенсияга чиқиши имтиёзи ҳақида ҳам сўрагандик. Мазкур имтиёз 1993 йилдан 2011 йилгача амал қилган, кейин тўсатдан, ҳеч бир тушунтириш ва изоҳсиз бекор қилиб юборилган (ўқитувчилар 25 йил стажи бўлган тақдирда — эркаклар 55 ва аёллар 50 ёшда пенсияга чиқиши мумкин бўлган). Ўтган ёмон замон
Бир йил аввал ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш учун эълон қилинган имтиёзларнинг ҳаммаси ҳам ҳуқуқий ҳужжатлар билан тўлиқ расмийлаштирилгани йўқ, яъни бу имтиёзларни жорий қилиш топшириғи бўлгани билан, уларнинг айримларидан амалда фойдалана олиш имконсиз. Масалан, педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилиши белгиланган бўлса-да, бу бўйича топшириқ тўлиқ бажарилгани йўқ. Бунда э
📅 17 сентябрь куни Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси UZEX ҳамда Сингапурнинг Phillip Capital гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилган UZEX GLOBAL қўшма корхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг нархлар ўзгарувчанлиги даврида молиявий хатарлардан ҳимояланишни ташкил этишга оид қарори асосида йўлга қўйилди.
Ниҳоят, ваъда қилинганидан бир йил ўтиб, давлат ОТМларида кундузги бакалавриатда таҳсил олаётган педагоглар фарзандларига тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи миқдорида чегирма бўйича ҳукумат қарори расмийлаштирилган. Чегирма жорий ўқув йилидан бошлаб тадбиқ этилади (қўшимча ва суперконтрактлар истисно). Ўқитувчининг бир нечта фарзанди давлат ОТМларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлса,
Кечаги биржа савдоларида пропаннинг нархи бирданига 60,6%га ёки қарийб 4,5 млн.сўмга ошиб, 11,9 млн.сўмлик чегарадан ҳам ўтган. Бу нархда биржадан олинган пропан чакана савдоларда, агар ҳозирги нархлар, солиқлар ва маржа, коррупцион харажатлар (ҳа, ҳа, коррупцион харажатлар ҳам бор) инобатга олинса, камида литрини 12 минг сўмдан сотилиши керак бўлади. Бу ўтган ҳафта прогноз қилганимиздек, 1 долла
Агробанк Қорақалпоғистонда тадбиркорларга ўз фаолиятини амалга ошириш учун молиявий кўмак бериб келмоқда. Тахтакўпирдаги корхонада ишлаётган Дилбар Дўсинбаева энди даромад топиш учун бошқа давлатга бориши, оиласидан узоқда яшашига ҳожат қолмаган. Тумандаги тадбиркор Аллаёр Мадирейимов банк билан ҳамкорликда 10 млн доллардан ошиқ лойиҳани бошлаган. 10 та иш ўрни билан бошланган кичик бизнес ҳозир