тутилган. Бунда минтақада автомобиль ёнилғиси нархларининг ошиши асосий савдо ҳамкорларда ғалла ҳосилини йиғиб олиш харажатларини ошириши, шунингдек, Европада ғалла ҳосили камайиши бўйича хавотирларнинг кучайиши ҳисобга олинган. Ушбу сценарий доирасида ёнилғи
Yoqilg'i
Товар ва ресурсларЎзбекистонда расмийлар 0,1% дефляция қайд этишган июль ойида сезилган инфляция 10,3%гача (+0,1%) кўтарилган. Давлат раҳбари кўп бора таъкидлаганидек, инфляция — камбағалга солинган солиқ. Афсуски, охирги ойлардаги инфляция зарбасини айнан ижтимоий қатламлар қабул қилмоқда. Июль ойида энг юқори инфляция пенсионерлар томонидан — 11,8% даражасида қабул қилинган. Бу расмий инфляциядан 5,4 фоиз бандга
Кечикиб берилган маълумотларга кўра, июль ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари ўзгаришсиз, 10,1% даражасида қолган (учинчи ой кетма-кет). Бизнеснинг кутилмалари эса 9,8%ни ташкил этган. Тадбиркорларнинг ҳам (мутлақ рекорд, 54%), аҳолининг ҳам (2,5 йиллик рекорд, 53%) ёқилғи ва энергия ресурлари қимматлашиши бўйича хавотирлари кескин ошган. Тинимсиз ва юқори даражада қимматлаётган энерготоварлар
Яқиндагина Socar билан заправкалар тармоғи очиш режаларини анонслаган Ўзбекнефтегазга нефть базалари орқали тегишли бўлган ўнлаб ёқилғи ва газ қуйиш шохобчалари ҳам оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган. Бу заправкаларни сопини ўзидан чиқариб, яширинча "хусусийлаштирилган" UNG Petro билан чалкаштирмаслик керак. Янги дастурга киритилган заправкалар, масалан, Тошкент шаҳрида Чинобод ва Кучлу
Августда юқори даражада қимматлаган 30 маҳсулотнинг 19тасини озиқ-овқатлар ташкил қилган. Лекин инобатга олиш лозимки, инфляция тафтини бевосита ва билвосита ўтган ойларда бўлгани сингари спекулятив ёқилғи нархлари белгиламоқда. Ёқилғининг тўхтамай қимматлаётгани транспорт-ташиш нархларига ва занжир билан озиқ-овқатларга ҳам ўтмоқда. Кузда бу таъсир, юқори эҳтимолки, янада кучаяди.
Қарийб уч йил аввал 80 та ёқилғи қуйиш шохобчасини ёпиқ тарзда, сопини ўзидан чиқариб “сотворган” Ўзбекнефтегаз озар қардошларимизнинг Socar’и билан автомобилларга ёнилғи қуйиш бўйича замонавий шохобчалар тармоғини очишни режалаштирмоқда. Битимнинг бошқа биронта қўшимча тафсилотлари - янги заправкалар сони ва қиймати, ҳамкорларнинг улушдорлик нисбати маълум эмас. Маълумот учун, Socar Озарбайжонда
Июль ойида заправкага ёқилғи қуйиш учун кирган ҳайдовчилар қарийб 195 минг сўмдан ўртача тўлов амалга оширишган. Ёқилғи чеки ўртачаси июнга нисбатан 15 минг сўмга ёки 7,8%га қимматлаган. АЁҚШлардан жами 3,75 трлн.сўмлик ёқилғи сотиб олинган (+170 млрд.сўм). Лекин тўлов транзакциялари сони 19,3 млн.гача (-0,6 млн.сўм) қисқарган. Ёқилғи чакана нархлари июлда ҳам қимматлашишдан тўхтамаган. Биржадаги
Июнда бўлгани каби июлда ҳам нархлар динамикасини яна тинимсиз қимматлаётган ёқилғи белгилашда давом этган. Бундан ташқари ой давомида тийиқсиз мобил алоқа хизматлари, хизмат кўрсатмай тўлов оладиган чиқинди ташиш ва бир қўлли қилинаётган электрон тўловлар нархининг юқори ошиши қайд этилган. Шу билан бирга мевалар бўлмаган муҳим озиқ-овқатларнинг қимматлашиши ҳам тўхтамаган. Юқори даражада қимма
Июнь ойида сезилган инфляция 10,2%ни (-0,1%) ташкил этган. Ҳудудлар орасида пойтахт Тошкентда сезилган инфляция энг юқорилигича қолмоқда ва 12,3%га етган (+0,3%). Май ойига солиштирганда бензин ва ёқилғи, электр ва табиий газ, шакар ва қандолат, шунингдек, гуручнинг нархи юқори динамикада ошгани сезилган. Узоқ вақтдан бери биринчи марта респондентлар яна нон ва уннинг қимматлаётгани қайд этишган.
Июнда инфляцион кутилмалар аҳолининг наздида 10,1%ни, бизнеснинг наздида 9,9%ни ташкил этган. Энг ёмон хавотирлар — монополист ва чўнтак олигархлар назоратидаги маҳсулотлар ва хизматлар билан боғлиқ учталик (коммунал хизматлар, ёқилғи ва энергия ресурслари қимматлашиши, транспорт харажатлари ошиши) ҳар икки тоифада ўзгаришсиз қолган. Эътиборлиси, ёқилғи ва энергия ресурслари қимматлашишидан хаво
Иккинчи чоракда назоратдаги энерготарифлар ва энерготоварлар инфляциядан юқори суръатда ошди, ёқилғи нархлари кунма-кун, ҳафтама-ҳафта потираб ошди ва ошмоқда, олдинда ҳали яна совуқ сув, иссиқ сув ва иситиш, чиқинди, транспорт ва бошқа монополистларнинг, турли тўймас чўнтакларнинг тариф ва нархларини ошириш навбати кутиб турипти. Иш ҳақи ва стипендиялар 2025 йилда 1 августдан ва инфляциядан 1,3
Май сўровларига кўра, сезилган инфляция 10,3%дан (-0,8%) иборат бўлган. Энг юқори сезилган инфляция Фарғона вилоятида қайд этилган -12,2% (+2,7%). Қизиғи, апрелда айнан Фарғона вилоятида энг паст сезилган инфляция кузатилган. Пойтахт Тошкентда ҳам сезилган инфляция сезиларли ошган ва 12,0%га (+0,5%) етган. Ижтимоий гуруҳлар орасида инфляциядан энг кўп пенсионерлар жабр кўришмоқда. Айнан пенсионер
Апрель ойи сўровларига кўра, Ўзбекистонда сезилган инфляция ўзгаришсиз, 11,1% даражасида қолган (медиана 9,7%гача кўтарилган). Ҳудудлар ичида Қашқадарёда сезилган инфляция 12,9%га (+1,3%) етгани эътиборли. Шунингдек, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида ҳам сезилган инфляция кескин кўтарилган. Сезилган инфляциянинг ҳудудларда кескин сакрагани юқори даражада қимматлашишдан тўхтамаётган гўшт ва сут, мев
Март ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция 11,1%ни (-0,5%) ташкил этган. Энг юқори инфляция ҳеч бир ўзгаришсиз пойтахт Тошкентда сезилмоқда (13,3%). Ой давомида сўралганлар гўшт ва сут, электр ва табиий газ, қурилиш моллари, таъмирлаш, ўсимлик ёғи ва гуруч, кафе ва ресторан хизматларининг нархлари ўтган ойга нисбатан юқори даражада қимматлаганини қайд этишган. Энг юқори инфляцияни 30 млн.сўмдан
Март ойи сўровларига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 11,0%ни (-0,1%), бизнеснинг кутилмалари 10,7%ни (-0,1%) ташкил этган. Ўтган ойда аҳоли ва бизнеснинг ёқилғи ва энергия нархининг қимматлашуви бўйича хавотирлари ошишни бошлаган. Айни пайтда коммунал хизматлар қимматлашиши омили аҳоли ўртасида энг асосий хавотирлигича қолмоқда. Ҳудудлар ўртасида энг баланд инфляцион кутилмалар ҳалиям Тошке
Марказий банк маълумотларига кўра, ёқилғи қуйиш шохобчаларида 1 апрель куни 93,2 млрд.сўмлик, 2 апрель куни эса 152,6 млрд.сўмлик нақдсиз тушумлар таъминланган. Агар март ойида тушумлар нисоби инобатга олинса, янги механизм ишга тушиши билан кунлик 55-90 млрд.сўмлик нақд тушумлар нақдсиз шаклга ўтган. 1 апрель куни ёқилғи ва момент карталар орқали тўлов улуши 4,3%ни ташкил этган бўлса. 2 апрель
Бугун ҳам метан заправкаларда газ бўлмаслигини соат 11га яқин эълон қилган Энергетика вазирлиги хусусий автозаправкалар эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмаслик ҳамда бензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишларини сўраган. Агар вазирлик шундай сўровларни олигархия ва монополистлардан ҳам талаб қилганида биз бошқа Ўзбекистонда яшаётган бўлардик. Зеро қиммат ёқилғи айнан олигархлар қўл
Январь ойи сўровларида декабрга нисбатан бензин ва ёқилғи, йўлкира ва ташиш хизматлари нархлари динамикасида юқори ўсиш кузатилган. Гўшт нархи эса қимматлиги сезилиши борасида мутлақ етакчиликни бергани йўқ. Республика бўйича сезилган инфляция 11,7%ни (-0,3%) ташкил этган. Энг юқори инфляция ҳануз пойтахт Тошкентда сезилмоқда: 14,0% (-0,3%). Албатта, инфляциядан камбағаллар энг кўп жароҳат олади,
Gulf тармоғи Ўзбекистонда 100 заправка очиш 150 миллион доллар инвестиция киритади. Албатта, Gulf’нинг Ўзбекистонга кириши чатишиб кетган монополист ва олигархия назоратидаги ёқилғи бозоримизда қанақадир танлов бўлишига умидлар беради. Беихтиёр, бундан 2 йил аввал Ўзбекистондаги энг катта АЁҚШ тармоғи Чиноздаги нефтни қайта ишлаш заводи билан бирга тахминан 40 млн.долларга, “сопини ўзидан чиқариб
Январдаги нархларнинг ўзгариши, одатда (тартибга солинадиган тарифлар ва монопол нархлар оширилмаса), ойнинг илиқ ё совуқ келишига кўпроқ боғлиқ бўлади. Ёқилғи ва транспорт харажатларига сезиларли боғланганки товар ё хизмат энергетик дефицит ва узилишлар шароитида юқори даражада ўсади. Сўровномада иштирок этиб, ўз ўлчовларингизни қайд этишингиз мумкин: @kutilmalar_yanvar_2026_bot Янги даврда янва