19K17Telegramda ochish
Қашқадарёда сезилган инфляция кескин ошган Апрель ойи сўровларига кўра, Ўзбекистонда сезилган инфляция ўзгаришсиз, 11,1% даражасида қолган (медиана 9,7%гача кўтарилган). Ҳудудлар ичида Қашқадарёда сезилган инфляция 12,9%га (+1,3%) етгани эътиборли. Шунингдек, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида ҳам сезилган инфляция кескин кўтарилган. Сезилган инфляциянинг ҳудудларда кескин сакрагани юқори даражада қимматлашишдан тўхтамаётган гўшт ва сут, мева-сабзавотлар, бензин ва ёқилғи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, қурилиш моллари, таъмирлаш, таълим, ижара ҳақи, кафе-ресторанлар ва дори-дармонлар (дорилар арзонлайди дейилган ваъдалар эсингиздами?) сакраганини сезган истеъмолчилар кўпайган. Тармоқлар орасида айнан савдо вакиллари энг юқори (13,1%) инфляция сезишгани эътиборли. Апрелда даромадсизлар ва паст даромадлилар (2 млн.сўмгача ва 2-4 млн.сўм) сезган инфляция юқорилаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin