Ўзбекистонда расмийлар 0,1% дефляция қайд этишган июль ойида сезилган инфляция 10,3%гача (+0,1%) кўтарилган. Давлат раҳбари кўп бора таъкидлаганидек, инфляция — камбағалга солинган солиқ. Афсуски, охирги ойлардаги инфляция зарбасини айнан ижтимоий қатламлар қабул қилмоқда. Июль ойида энг юқори инфляция пенсионерлар томонидан — 11,8% даражасида қабул қилинган. Бу расмий инфляциядан 5,4 фоиз бандга
Статқўм июль ойида 0,1%лик дефляция қайд этган. Йиллик инфляция 6,4% даражасида сақланган. Ҳудудлар орасида энг юқори ойлик инфляция Фарғонада (0,1%), энг юқори йиллик инфляция эса пойтахт Тошкентга қайтган (6,9%). Ой давомида озиқ-овқатлар 0,9%га арзонлашган бўлса, ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар 0,5%га қимматлаган. Муҳим озиқ-овқатлардан сабзи 12,6%га, гуруч 5,9%га, пиёз 1,7%га, шакар ва сут
Рўйхатга олиш рақамларни аниқлаштириш учун, хатоларни тузатиш ҳам кераклигига яққол мисол шу. Рўйхатга олиш пайтида чорвачилик кўрсаткичларида ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилган. Хусусан, йирик шохли қорамоллар сони жорий ҳисоб-китобларга нисбатан 14,9 фоизга, қўй ва эчкилар сони 6,2 фоизга, отлар сони 11,2 фоизга камлиги аниқланган. Аввало статқўм бу маълумотларни, ҳеч иккиланмай, эълон қилгани
ССП ташаббуси билан 5 соат давом этган очиқ мулоқотда Хоразмдаги йирик чорвачилик комплексларидан бири раҳбари бир йилга етмай солиқ текширувидан кейин 1,5 миллиард сўмлик картотекага тушиб қолганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат қарорлари қабул қилиниши чўзилиб кетгани учун хўжаликни сақлаб қолиш мақсадида айрим харажатлар нақд пул орқали амалга оширилган, кейин эса бу ҳолат текширувларда
Бизда йиллар давомида чорва учун унумдор ер ажратилмасдан, соҳани ривожлантириш талаб қилиб келинди. Лекин арзон озуқа бўлмаса, гўшт ва сут таннархи ҳеч қачон тушмайди. Президентнинг бу борада қарори айнан шу тизимли муаммоларни ҳал қилиш учун қабул қилинди. Эндиликда пахта ва ғалла майдонларининг нақд 50 фоизига чорва учун озуқа экинлари экилишига рухсат берилмоқда. Бундан ташқари, четдан наслдо
Май сўровларига кўра, сезилган инфляция 10,3%дан (-0,8%) иборат бўлган. Энг юқори сезилган инфляция Фарғона вилоятида қайд этилган -12,2% (+2,7%). Қизиғи, апрелда айнан Фарғона вилоятида энг паст сезилган инфляция кузатилган. Пойтахт Тошкентда ҳам сезилган инфляция сезиларли ошган ва 12,0%га (+0,5%) етган. Ижтимоий гуруҳлар орасида инфляциядан энг кўп пенсионерлар жабр кўришмоқда. Айнан пенсионер
Апрель ойи сўровларига кўра, Ўзбекистонда сезилган инфляция ўзгаришсиз, 11,1% даражасида қолган (медиана 9,7%гача кўтарилган). Ҳудудлар ичида Қашқадарёда сезилган инфляция 12,9%га (+1,3%) етгани эътиборли. Шунингдек, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида ҳам сезилган инфляция кескин кўтарилган. Сезилган инфляциянинг ҳудудларда кескин сакрагани юқори даражада қимматлашишдан тўхтамаётган гўшт ва сут, мев
Март ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция 11,1%ни (-0,5%) ташкил этган. Энг юқори инфляция ҳеч бир ўзгаришсиз пойтахт Тошкентда сезилмоқда (13,3%). Ой давомида сўралганлар гўшт ва сут, электр ва табиий газ, қурилиш моллари, таъмирлаш, ўсимлик ёғи ва гуруч, кафе ва ресторан хизматларининг нархлари ўтган ойга нисбатан юқори даражада қимматлаганини қайд этишган. Энг юқори инфляцияни 30 млн.сўмдан
Январь ойи якунлари билан ойлик инфляция 0,7%ни, йиллик инфляция 7,2%ни ташкил этган. Ой давомида озиқ-овқатлар 0,8%га, ноозиқ-овқатлар 0,4%га, хизматлар 0,8%га ошган. Ҳудудлар қирқимида ойлик инфляция кўрсаткичи ғаройиб тарзда текислашган (0,6-0,7%). Йиллик ҳисобда энг юқори инфляция Фарғонада сақланган (7,7%). Муҳим озиқ-овқатлардан картошка 1,9%, сабзи 1,8%, гўшт 1,6%гача, пиёз 1,2%, сут ва ша
Гўшт нархи 26,8%гача қимматлаган 2025 йилда деҳқон ва томорқа хўжаликларида гўшт етиштириш 1,9%га камайган. Солиштириш учун, 2024 йилда деҳқон ва томорқа хўжаликларида гўшт етиштириш 4.1%га ошган эди. Деҳқон ва томорқа хўжаликлари Ўзбекистонда гўшт етиштирувчи ва чорва боқувчи асосий субъектлар ҳисобланади. Ўзбекистонда етиштириладиган 80%дан зиёд гўшт, 90% қорамол, 75%дан кўп қўй-эчки айнан деҳқ
Декабрда ойлик инфляция 0,9%, йиллик инфляция 7,3%ни ташкил этган. Бу янги даврда кузатилган декабрь учун энг паст ойлик ва энг паст йиллик кўрсаткич. Ой давомида озиқ-овқатлар 1,5%га, ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар 0,7%га қимматлаган. Ҳудудлар қирқимида энг юқори ойлик инфляция Хоразм вилоятида қайд этилган (1,1%). Йиллик ҳисобда нархларнинг энг юқори ошиши Қорақалпоғистон ва Фарғона вилоятид
Марказий банк 2025 йил декабри учун инфляция кутилмалари сўровномасини ўтказмоқда. Бефарқ бўлмай, албатта сўровномада қатнашинг ва овозингизни беринг: @kutilmalar_dekabr_2025_bot Айтиш керакки, 10- йили бошланган янги дейиладиган даврнинг биронта декабрида инфляция 1%дан пастга тушмаган Ўзи куз-қиш ойлари (айниқса октябрдан февралгача) Ўзбекистонда инфляция йил давомида энг юқори даражага етадиг
Ноябрда ойлик инфляция 0,7%ни, йиллик инфляция 7,5%ни ташкил этган. Ҳудудлараро энг юқори ойлик инфляция Тошкент шаҳрида (1%), йиллик ҳисобда эса Қорақалпоғистонда кузатилмоқда (8,1%). Ой давомида озиқ-овқатлар 1,0%га, ноозиқ-овқатлар 0,5%га, хизматлар 0,3%га қимматлаган. Муҳим озиқ-овқатлардан тухум нархи 2,4%га, гўшт 0,8%гача, сут 0,8%, ўсимлик ёғи 0,5%га ошган. Ноябрда иситиш (7,3%) ва иссиқ с
Октябрда сезилган инфляция ўзгаришсиз, 12,4% даражасида қолган. Энг юқори даражада сезилаётган инфляция Тошкент шаҳрида - 15,5% (ўтган ойда 13,9%). Респондентларнинг жавобларида гўшт ва сут, бензин ва ёқилғи, дорилар, мева-сабзавотлар, тухум, қурилиш моллари, тиббий хизматлар, нон ва ун, таъмирлаш нархлари юқори даражада ўсганини қайд этганлар улуши ортган. Даромадлар қирқимида энг юқори инфляция
Октябрда ойлик инфляция 0,6%ни ташкил этган, ўтган йилнинг юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция 7,8%гача секинлашган. Озиқ-овқатлар 0,9%, ноозиқ-овқатлар 0,4%, хизматлар 0,3%га қимматлаган. Ҳудудлар орасида энг юқори ойлик инфляция Андижонда кузатилган (0,9%). Энг юқори йиллик инфляция Фарғонада сақланмоқда (8,6%). Октябрда муҳим озиқ-овқатлардан тухум 4,1%га, гўшт 1,7%гача, сут 1,2%га, ўсимлик
Сентябрь сўровларига кўра, сезилган инфляция 12,4%гача пасайган (-0,6%). Бу 2024 йил июлдан буён минимум. Энг юқори сезилган инфляция пойтахт Тошкентда бўлиб қолмоқда (13,9%). Ўтган ойнинг етакчилари бўлган Сурхондарё (14,4%дан 11,0%гача) ва Самарқандда (14,4%дан 12,5%гача) сезилган инфляция кескин пасайган. Аҳоли тоифалари орасида энг ижтимоий қатлам пенсионерлар энг юқори инфляция сезмоқда. Дар
Сентябрда ойлик инфляция 0,6%гача тезлашган, ўтган йилнинг юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция 8,0%гача пасайган. Бу антиреформага айланиб кетган энерготарифлар оширишидан олдин, 2024 йил март ойидаги минимумнинг такрорланиши (бундан пастроқ расмий инфляция ҳали Каримов тириклигида 2016 йил май ойида юз берган). Ҳудудлар ичида энг юқори ойлик инфляция Қорақалпоғистонда (0,8%), энг юқори йиллик
2024 йилда жуда зўр пахта ҳосили яратилганига қарамай, 2019 йилдан бери энг кам миқдорда пахта териб олингани бугунги нархларда акс этаётганини ҳам ҳисобга олиш керак. Пахта нархига зарарли маъмурий аралашувнинг оқибатлари ва ёмон прогнозлар ҳақида ўша пайтдаёқ айтилганди. Мана рағбатнинг ўлдирилиши ортидан териб олинмаган пахта туфайли ем қиммат ва гўшт-сут қиммат, ёғ қиммат. Энди нима бўлсаям,
Июль ойи сўровларига кўра, гўшт ва сут нархлари юқори даражада қимматлади, деб ҳисобловчилар улуши бирданига 5 фоиз бандига ошиб, 58%га етган. Шунингдек, ўсимлик ёғи нархи ошганини сезганлар улуши 2 фоиз бандига ошган ва сўралганларларнинг 23%ини ташкил этган. Ой давомида дорилар (дилерликни чўнтак импортчиларга бўйсундираётган тажрибакорларни дуо қилинг), мева-сабзавотлар ва таълим хизматлари на
Марказий банк шарҳида охирги ойларда юқори суръатда қимматлашишда давом этаётган гўшт нархи масаласига ҳам тўхталинган. Регуляторга кўра, қўшни мамлакатлардаги гўшт экспортига қўйилган чекловлар натижасида гўшт таклифининг камайиши, шунингдек, импорт нархларининг ошгани ички нархларнинг ҳам ўзгаришига сабаб бўлган. Қозоғистон ва Қирғизистон томонининг қорамол ва майда чорва экспортига оид киритга