21K25Telegramda ochish
Ёқилғи нархлари юқори суръатда ошишда давом этмоқда Ноябрда ойлик инфляция 0,7%ни, йиллик инфляция 7,5%ни ташкил этган. Ҳудудлараро энг юқори ойлик инфляция Тошкент шаҳрида (1%), йиллик ҳисобда эса Қорақалпоғистонда кузатилмоқда (8,1%). Ой давомида озиқ-овқатлар 1,0%га, ноозиқ-овқатлар 0,5%га, хизматлар 0,3%га қимматлаган. Муҳим озиқ-овқатлардан тухум нархи 2,4%га, гўшт 0,8%гача, сут 0,8%, ўсимлик ёғи 0,5%га ошган. Ноябрда иситиш (7,3%) ва иссиқ сув тарифлари (9,0%) сезиларли кўтарилган. Глобал бозорларда нефть нархи қулаётгани ва сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланишда давом этганига қарамай, бензин 1,7%га, пропан эса 7,4%га қимматлаган. Статқўм фойдаланиш тақиқланган 80 шиптирни ҳалиям инфляция ҳисобида инобатга олмоқда. Ой давомида метан нархи ҳам 0,2%га ошган. Ой давомида қишки кийимлар 2,4%гача, қишки пойафзаллар 1,1%гача қимматлагани қайд этилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin