Энергободринг нарх ўсишида мутлақ етакчи
Экологик кризисга етаклаган энергокризис фонидаги мавсумий қимматчилик, қаҳратон қиш яқинлиги ва тарифларнинг ўсаётгани ноябрь ойи инфляциясини белгилаб берган.
Худди ўтган ойда бўлгани каби газдан узилган иссиқхоналарда (уларнинг айримлари ноябрь охирида газга қайта улана бошлади) етиштириладиган помидор, бодринг, булғор қалампири ва бақлажонлар нарх ўсиши мусобақасига киришишган. Фақат бу сафар энергободринг деярли 2 карра қимматлаб, мутлақ етакчи бўлган.
Ноябрда юқори даражада қимматлаган 30 маҳсулотнинг 17таси озиқ-овқатлар, 9таси ноозиқ-овқатлар. Қиш мавсуми яқинлашиши билан кийим-кечаклар сезиларли қимматлаган (ўзлари Милан мода дўконларидан кийинадиган протекционизм байроқдорларига раҳмат), бензин ва пропан тўхтамай ошмоқда. ТОП30да доимгидек тарифлари тўхтамай ўсаётган қайсидир монопол хизматлар ўрин олади, бу сафар иситиш ва иссиқ сув рўйхатга қўшилган.