"Бодринг ва узум нархларининг ошиши табиий ҳолат"
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маҳсулотлар нархининг кескин ошишини мавсумий деб ҳисобламоқда.
Бодринг борасида:
Қайд этилишича, сентябрь ойларида табиий газ таъминоти масаласи тўлиқ ҳал этилмагунига қадар, сабзавот экинларини экиш ишлари тўхтаб турган. Ноябрь ойи 3-декадаси ва декабрь ойи бошидан терими бошланиши билан ички бозорда нархлар барқарорлашиши прогноз қилинмоқда.
Узум бўйича:
Ноябрь-декабрь ойларида узум маҳсулотлари сақлаш учун жойлаштирилиши оқибатида унга бўлган нархларнинг ошишига олиб келган. Шунингдек, жорий йил ноябрь ойидан коммуникация ва логистика харажатлари (электр энергияси, ёқилғи) ошиши ҳам узум нархига таъсир кўрсатган.