2026 йил 1 июлдан бошлаб 2026 йил 1 декабргача қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан товар-хомашё биржаларидаги савдолар орқали харид қилинадиган ҳар бир тонна дизель ёқилғиси қийматининг 15 млн сўмдан ошган қисми учун, бироқ 2 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади. Биржа спекуляциялари орқали тоннаси 19 млн.сўмга яқинлашиб қолган дизель ёқилғисини субс
Qishloq xo'jaligi siyosati
MavzularГўштни ҳаво транспорти орқали етказиб бериш харажатларини қоплаш бўйича имтиёз йил охиригача узайтирилиши эълон қилингач, импорт ҳажми учинчи ойдирки, ўсишда давом этмоқда. Август ойида 103,5 млн.долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари импорти қайд этилган (июлда 92,9 млн.долларлик импорт амалга оширилган). Импортнинг энг катта қисми ҳалиям мол гўшти ҳиссасига тўғри келмоқда — ой давомида 85,7 млн.до
Августнинг биринчи ҳафтасида помидор ва бодринг энг юқори даражада қимматлаган маҳсулотлар рўйхатида етакчилик қилган. 29 июлдан 5 авгутсгача оралиқда помидор 16,4%га, бодринг эса 3%га қимматлаган. Аввалги йилларда помидор сентябрь бошидан, бодринг эса сентябрь охири ва октябрдан қимматлашишни бошларди. Помидорнинг (Мирободда 11 100 сўм) ва бодрингнинг (Мирободда 10 727 сўм) энг юқори нархи пойта
Чорвачилик ўта паст рентабелли соҳа. Чорва ёки озуқа сотиб олишда орага амалдорми ёки ўзини таъминотчи дегич аждарҳо қўшилдими — урди худо. Лойиҳа аввалбошдан иқтисодий самарасизга айланади. Энди бу лойиҳани арзон кредит ё солиқ имтиёзлари билан қўллашдан маъно йўқ, чунки ҳали лойиҳа бошланмасиданоқ унинг рентасини амалдор ва воситачи еб бўлди. 2017-2024 йилларда мисли кўрилмаган маблағлар ажрат
Ҳар қандай муаммонинг ечимини аслида шу муаммоларни яратганлар ва чуқурлаштирганлар учун янги чўнтаклар ва имтиёзлар яратиб бериш тажрибаси, афсуски, тўхтагани йўқ. Охирги йиллардаги фаолиятининг натижаси чорва сонининг кескин қисқариб кетгани (мисли кўрилмаган маблағлар ва кредитлар ажратилганига қарамай), истеъмол бозори гўшт импортига қарам қилиб ўтқазилгани ва нархларнинг тинимсиз ошиб бориши
Рўйхатга олиш пайтида қорамол, қўй ва эчкилар сони миллионлаб бошга кам чиққанидан кейин гўшт ишлаб чиқариш билан боғлиқ статистика тўлиқ қайта кўриб чиқилиши зарур эди. Кечаги катта йиғилишда гўштга бўлган йиллик талаб 2 миллион 150 минг тоннани, ишлаб чиқариш ҳажми эса 1 миллион 600 минг тоннани ташкил этмоқда, дея презентация қилинган. Презентациялардаги рақамлар қаердан олинган ёки кимнинг и
Мулоқотда соҳани ривожлантириш, экспортни ошириш, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлар дуч келаётган муаммолар муҳокама қилинмоқда. Соҳага қандай ёрдам кераклигини кабинетларда эмас, бевосита ишлаб чиқарувчилардан эшитиш муҳим. Муаммо очиқ айтилса, ечим топиш ҳам осонлашади. Мулоқотни жонли эфир орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.
Рўйхатга олиш рақамларни аниқлаштириш учун, хатоларни тузатиш ҳам кераклигига яққол мисол шу. Рўйхатга олиш пайтида чорвачилик кўрсаткичларида ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилган. Хусусан, йирик шохли қорамоллар сони жорий ҳисоб-китобларга нисбатан 14,9 фоизга, қўй ва эчкилар сони 6,2 фоизга, отлар сони 11,2 фоизга камлиги аниқланган. Аввало статқўм бу маълумотларни, ҳеч иккиланмай, эълон қилгани
Бизда йиллар давомида чорва учун унумдор ер ажратилмасдан, соҳани ривожлантириш талаб қилиб келинди. Лекин арзон озуқа бўлмаса, гўшт ва сут таннархи ҳеч қачон тушмайди. Президентнинг бу борада қарори айнан шу тизимли муаммоларни ҳал қилиш учун қабул қилинди. Эндиликда пахта ва ғалла майдонларининг нақд 50 фоизига чорва учун озуқа экинлари экилишига рухсат берилмоқда. Бундан ташқари, четдан наслдо
Апрель ойида гўшт ва гўшт маҳсулотлари импорти иккинчи ой кетма-кет қисқаришда давом этган (Яқин шарқдаги уруш яратган логистик муаммолар, шимолдан транзит чекловлари сабаб). Ой давомида 78,8 млн.долларлик импорт қайд этилган, шундан 57,0 млн.доллари мол гўшти импорти билан боғлиқ (солиштириш учун март ойида жами импорт 84,8 млн.доллар, шундан, мол гўшти импорти 61,1 млн.доллар бўлган). Товуқ в
Кечаги йиғилишда Давлатимиз раҳбари жонкуяр халқимиз ва миллий тадбиркорларимизни охирги йилларда ўйлантириб келаётган хорижий инвесторларга ер ажратиш масаласига тўхталган. Қайд этилишича, қишлоқ хўжалиги ерларини олиш бўйича аукционда фақат маҳаллий деҳқон ва тадбиркорлар иштирок этишини белгилаш лозим бўлади. Мудофаа, чегара, тарихий-маданий ерлар ва ўрмон фонди ерлари фақат мамлакатимиз фуқар
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги канал, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги қонунчиликка мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш белгиланган майдонларида ва муддатларда мақбул экин экилмаганлиги учун жарима ва ер солиғи ставкасининг 3 карра оширилишини назарда тутувчи қонун 13 апрель куни имзоланган. Мазкур қонун лойиҳа пайти ва кейинги муҳ
Тошкент ва пойтахтга ёндош Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманидаги иссиқхоналар учун ер ва мулк солиғи 10 карра оширилади. Газ етказиб бериш тўхтатилади. Сув ресурслари учун тўлов саноат тарифларининг 5 карраси миқдорида ҳисобланади. Яъни бу ҳудудларда иссиқхона фаолиятини амалга ошириш иқтисодий маънога эга бўлмай қолади. Мазкур ҳудудлардаги иссиқхоналар Сурхондарёнинг Шеро
Февралда жами 86,1 млн.долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари импорт қилинган. Хусусан, 67,2 млн.долларлик мол гўшти импорти қайд этилган (ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 2 каррадан зиёд ўсиш). Гўшт импортининг каррасига ўсиши билан бир қаторда нархлар ҳам сезиларли кўтарилмоқда. Февралда мол гўшти ўртача 4,71 доллар (+0,08 доллар), қўй гўшти 2,72 доллар (+0,38 доллар, товуқ гўшти 1,27 долл
Гарчи 2025 йилнинг январига нисбатан ўсиш давом этган бўлса, рекорд даражада гўшт импорт қилинган декабрга нисбатан импорт қисқарган. Божхона маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январида жами 70,9 млн.долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари импорт қилинган (2025 йил декабрда 107,2 млн.доллар). Шундан 53,7 млн.доллар қорамол гўшти ҳисобига тўғри келади (2025 йил декабрда 72,5 млн.доллар). Импорт қилинаё
Агробанкнинг йиллик ҳисобот ва жорий йилги режалари бўйича тадбири давомида эътиборли рақамлар янграган. Унга кўра, Агробанк 2025 йилда Ўзбекистонда етиштирилган пахта хом-ашёсининг 80 фоизи, бошоқли дон ҳосилининг 95 фоизи молиялаштирган. Банк томонидан пахта ва ғалла ҳосилини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларнинг умумий ҳажми эса 15 трлн сўмни ташкил қилган. Шунингдек, Агробанк Хитой
2025 йилнинг охирги ойида 107,2 млн.долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари импорт қилинган. Бу кўрсаткич 2025 йил октябрдаги рекорднинг янгиланиши. Эҳтимолки, импортчи тадбиркорлар гўшт импорти бўйича ноллаштирилган бож муддати узайтирилмай қолишидан хавотир олишган Импортнинг 72,5 млн.долларлик қисми мол гўшти (буям навбатдаги рекорд) ва 8,8 млн.долларлик қисми товуқ гўшти. Декабрда шунингдек, қўй
2026 йил январь—февраль ойларида ўтказиладиган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш давлат бошқарувида маълумотга таяниш тамойилини кучайтиришга қаратилган. Бу жараён орқали қарор қабул қилишда субъектив ёндашув ўрнини аниқ таҳлил эгаллайди. Рўйхатга олиш натижалари демография, меҳнат муносабатлари, ижтимоий ҳимоя ва қишлоқ хўжалиги сиёсатидаги ёндашувларни қайта кўриб чиқиш имконини беради.
Пахтачиликда механизациялаш даражасини 85 фоизга етказиш учун келаси йил яна 800 та терим машинаси, 450 та кўп функцияли сеялка ва 3 минг дона плёнка йиғадиган машина олиб келиниши белгиланмоқда. 2013 йилнинг октябрида 2016 йилга келиб пахта теримининг механизациясини 80−90%га етказиш режалаштирилгани эълон қилинганди. 2021 йилдаги тадбирларда эса 2026 йилга келиб пахта терими механизациясини 60%
2025 йилнинг ўтган 10 ойи давомида ойма-ой ўсиб келган гўшт импорти ноябрга келиб ҳажмда ҳам, суммада ҳам қисқара бошлаган (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш давом этмоқда). Ноябрь ойида Ўзбекистонга 80,6 млн.долларлик гўшт маҳсулотлари импорт қилинган (октябрдаги рекорд 91,9 млн.доллар эди). Импортнинг 59,0 млн.долларлик қисми мол гўшти, 8,6 млн.доллари қўй гўшти ва 6,2 млн.доллари товуқ гў