Бульдозерлар солинган Тўқимачи стадиони бўйича Кунўз айрим маълумотларни аниқлашга уринган. Лекин узуқ-юлуқ маълумотлар саволларни янада кўпайтирган. Биринчидан, стадион давлатга тегишли эмас, касаба уюшмалари федерациясига тегишли деган важ гўёки, стадионларни хусусийлаштиришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун Тўқимачига оид эмас, деган таассурот тарқатади. Тўқимачи стадиони қандай қилиб Касаба уюшма
Senat
Davlat idoralariСенат Президент қароридан келиб чиқиб, кредит ва микроқарзлар рекламасида молиявий таваккалчиликлар ҳақида мажбурий огоҳлантиришларни қонунчиликка киритиш масаласини муҳокама қилган (2:01:00 дан кўриш мумкин). Ўтган куни Марказий банк ҳам тегишли ўзгартиришлар қонуности ҳужжатларига киритиш бўйича лойиҳани муҳокамага қўйганди. Қонун муҳокамаси пайтида таклиф этилаётган реклама чекловлари ошиб бор
Сенатимиз “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунни маъқуллаб беришган. Албатта, ҳар доимгидек қўлимизда лойиҳанинг ҳам, қонуннинг ҳам матни йўқ (бу ҳақда депутат ва сентаорл
Вазир Маҳкамовнинг Ахборотга берган интервьюсидан келиб чиқилса (47:30дан бошлаб кўринг), Тошкент — Самарқанд пулли йўли Хитойнинг China Overseas Engineering Construction (COVEC) компанияси фақат пудратчи. 2,2 млрд.долларлик лойиҳа учун Хитой банкларидан 1,9 млрд.долларлик қарз олинади. Лекин қарзларни ким олади? Ўзбекистон ҳукуматими? Ёки Хитой компанияси? Маҳкамовнинг эътирофига кўра, пулли йўл
Муҳримбойнинг жиғибийрон бўлаётганича бор. 35 йиллик алифбо касалимизнинг давоси муҳокама қилинса-ю, трансляцияни изоҳ ва таҳрирлардан нари деб, бир бурчакка тиқиб қўйилса. Лекин алифбо масаласида узил-кесил нуқта қўйилаётганидан хурсандман. Сенат ҳам пайсалга солмасин, эртагаёқ йиғилиб, қонунни маъқулласин. Раҳбар жума куни имзоласа, душанбадан тузатилган алифбони ишлатишга ўтсак бўлади. Бўлди-д
Сенаторлар ҳисоботдан сўнг қатор масалаларни, хусусан, муаммоли кредитлар ўсиши тенденциялари, имтиёзли кредитлашни қисқартириш, шунингдек, банк хизматларидан фойдаланишда истеъмолчиларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги муаммоларни ҳам кўтаришган. Марказий банк раисига кўра, эндиликда банкларнинг истеъмолчилар билан ишлаш (коммуникацияси) рейтинги шакллантирилади ва очиқланиб борилади.
Бугунги Сенат ялпи мажлисида Марказий банкнинг 2025 йилдаги фаолият якунлари бўйича ҳисоботи ҳам эшитилган (4:28:15дан кўринг). Ҳисоботда хусусан, инфляцион хатарлар ҳақида ҳам масала кўтарилган. Марказий банк раҳбарига кўра, 2027 йилда 5%лик инфляцион таргетга етишда жиддий хатарлар кўрилмаяпти. Асосий ички хатар ўлароқ иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан юқори қолаётган ялпи талаб билан б
Сенатор Қутбиддин Бурхонов Сенатнинг ўтган кунги йиғилишида банкоматлар пулни ҳисобдан ечиб, нақд пул бермаслиги ёки картани ушлаб қолиши билан боғлиқ 290 мингта ҳолат қайд этилгани ҳолатини келтириб, муаммони тезкор ҳал қилиш механизмлари амалда жорий этилмаганини танқид қилган (27:00 дақиқадан кўринг). Албатта, сенаторимизнинг қайғурганича бор, юз минглаб ўзбекистонликларнинг муаммоси масъул ид
Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатимизнинг ўрнини яхшилаш бўйича мақсадли кўрсаткичларга кўра, 2026 йилда Сўз эркинлиги индексида 39 балл тўплашимиз керак эди. Агар вазифа бажарилганида, оғир қизил рўйхатдан чиқиб, аҳвол мўътадилроқ бўлган зарғалдоқ рўйхатга яна қайтган бўлардик. Бу солиштириш учун, тахминан 130-140 ўринлар ва жорий рейтингда Тунис
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги канал, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги қонунчиликка мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш белгиланган майдонларида ва муддатларда мақбул экин экилмаганлиги учун жарима ва ер солиғи ставкасининг 3 карра оширилишини назарда тутувчи қонун 13 апрель куни имзоланган. Мазкур қонун лойиҳа пайти ва кейинги муҳ
Ўтаётган ҳафтада Сенат "Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида"ги қонунни маъқуллаган. Қонунчилик палатасида тасдиқлаган онун 9 сентябрда Сенатга юборилган ва Конституцион процедураларга зид равишда деярли 7 ой давомида қоннунинг тақдири номаълумлигича қолаётганди. Ҳатто ўтган ойда қонун Сенатдан қайтгани ҳақида сўзлашувлар микрофонга тушиб қолганди. 7 апрель куни ўтказилган йиғилиш кун тартибига кири
Ўтаётган ҳафтанинг энг зараркунанда ва ноқонуний ҳодисаси — ташқи реклама воситалари, электромобилларни қувватлантириш станциялари ҳамда енгил конструкцияли объектларни демонтаж қилиниши бўйича Либерал-демократик партияси депутатлари тегишли давлат ташкилотларига депутатлик сўровлари юборишмоқчи экан (қачон юборишади, нимани кутишаяпти, аниқлик киритилмаган). Ўтган куни сенатор Қобил Турсунов Эн
Бекат-дўконларнинг бузди-буздиси авжига чиққан шу кунларда Реновацияга тушган ҳудудларда уй-жой мулкдорларини Конституция ҳимоя қила оладими, деган ёқимсиз саволлар пайдо бўлиши табиий. Қандай қилиб, дўкон эгаларини Конституция ҳимоя қила олмаётган бўлса, уй-жой эгаларини ҳимоя қила олади? Ўтган ҳафтада Реновация тўғрисидаги қонун Сенатдан қайтгани маълум бўлди. Йўқ, бу хабарни парламент палатала
Бугунги йиғилишда Давлат раҳбари мурожаатлар бўйича ечим ўрнига, юзаки жавоб берадиган чемпион идоралар қаторида Транспорт вазирлигини ҳам санаган. Амалда нафақат аҳоли йиллардан бери сўралаётган мурожаатлар, Давлат раҳбарининг шахсан ўзи берган топшириқлар турли важлар билан ижросиз қолмоқда. Хусусан, Тошкент ҳалқа йўлигача келаётган 20та автобус йўналишлари вилоят томон 15-20 километрга узайтир
2026 йил 1 июлдан бошлаб турар жой мулкдори кўп квартирали уйнинг банк ҳисобварағига мажбурий тўловларни (квартплата) ойнинг 15-санасига қадар амалга оширмаса, унинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилиш қарздорлик тўлиқ қоплангунга қадар тўхтатиб қўйилади. Аввалроқ чиқинди билан боғлиқ тўловлар, шунингдек, мол-мулк ва ер солиғи бўйича тўловлар (ҳозирча Наманган вилоятида) электрга боғлан
Сенатдами? Ë Қонунчилик палатасига қайтганми? Кечаги йиғилишда реновация ҳиссасини ҳозирги 15 фоиздан 2040 йилга қадар 60 фоизга етказиш масаласи қўйилган (рақамда ҳозир йилига 15-18 минг квартира реновация ҳудудларида қурилаётган бўлса, 2040 йилда 170 мингга чиқади). Яъни амалда реновация жараёни ўзи қонунсиз амалга оширилаётгани ҳолатида, жараён буёғига каррасига кенгаяди. Қурилиш учун ер ва ма
Кўп қаватли уйларнинг демократик бошқаруви бўлган ширкатларни узил-кесил тугатишни уддалаган ўзбек амалдорлари учун Бошқарув компаниялари янги клондайкка айланиб улгурганганга ўхшайди. "Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасидаги 4-уйда яшовчиларни огоҳлантирмасдан бошқа бошқарув компаниясига ўтиш тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган бўлиб, ҳужжатда саккиз йил аввал вафот этган йиғилиш котиби иштиро
Қонунчилик палатаси 2025 йил бюджети учун харажатларнинг 41 трлн.сўмга ошишини трансляция ўтказмасдан, бу ҳақда расмий хабар ҳам бермасдан, яъни ОАВ ва жамоатчиликдан яширинча тасдиқлаб берган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Парламент депутатлари олдида бюджет харажатларининг кескин ошиб кетганини қандай важлар билан оқлагани, аллақачон совуриб бўлинган харажатларни тасдиқлаб бериш учун қандай оқ
Пойтахт Тошкентда 20 мингга яқин чиқиндидан қарздорга SMS огоҳлантиришлар юборилган. 5 кун ичида қарздорлик бартараф этилмаса, «свет»га тўлов қилиш чекланади (ва табиийки, электр энергияси ўчади). Декабрдан бошқа ҳудудларда ҳам шу амалиёт бошланиши айтилмоқда. Шартномавий муносабатларни тўлиқ инвентаризация қилмай туриб, шаффофлик ва хизмат кўрсатиш сифатини таъминламасдан туриб, истеъмолчини жаз
Сенат "Дала четларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни маъқуллаган. Биронта сенатор қарши ёки бетарафлигини билдирмаган. Фақат маъқуллашдан иборат муҳокамалар салкам 25 дақиқа давом этган (1:50:00дан бошлаб кўринг). Биронта сенатор фермер ёк