Асосий вазифа — инфляцияни 5% атрофида барқарорлаштириш
Бугунги Сенат ялпи мажлисида Марказий банкнинг 2025 йилдаги фаолият якунлари бўйича ҳисоботи ҳам эшитилган (4:28:15дан кўринг).
Ҳисоботда хусусан, инфляцион хатарлар ҳақида ҳам масала кўтарилган. Марказий банк раҳбарига кўра, 2027 йилда 5%лик инфляцион таргетга етишда жиддий хатарлар кўрилмаяпти.
Асосий ички хатар ўлароқ иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан юқори қолаётган ялпи талаб билан боғлиқ. Аҳоли даромадлари ва пул массасининг ўсиши ишлаб чиқариш ва товарлар таклифининг мос равишда ўсиши билан кечаётгани йўқ, шунингдек, режалаштирилганидан ортиқ бюджет харажатларининг янада кенгайиши қўшимча инфляцион босимни келтириб чиқаради. Ташқи хатарлар ҳам сақланиб қолмоқда. Хусусан, геосиёсий кескинлик, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархларининг ўсиши, шунингдек, логистика харажатларининг ўсиши қўшимча инфляцион босим яратиши мумкин. Мазкур хатарлар прогнозларда инобатга олинган.
- https://www.youtube.com/watch?v=PUUzKY25DEMyoutube.com