24K37Telegramda ochish
"Марказий банкнинг инфляцион таргетига 2027 йил охирида етилади" Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси иқтисодий блоки расмийлари билан йиллик музокаралари бўйича ҳисоботидан: "Реал фоиз ставкани юқори даражада ушлаш билан биргаликда қаттиқ бюджет ва макропруденциал сиёсат ҳамда таркибий ислоҳотлар қўллови 2027 йил охиригача инфляцияни Марказий банкнинг мақсадли кўрсаткичигача пасайтиришга олиб келади. Марказий банк, агар энергетикада тариф ислоҳоти кенг нарх босими ва инфляция кутилмаларига олиб келса, ҳисоб ставкасини оширишга тайёр бўлиши керак". P.S. Марказий банк кўзқарашларига кўра, 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш даври асосий сценарийда 2025 йилнинг иккинчи ярмига, муқобил сценарийда 2026 йил якунига кўчирилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin