27K21Telegramda ochish
Энерготарифларнинг кейинги йилларда ҳам ошишда давом этиши инфляция прогнозларини ўзгартирадими? “Пул-кредит сиёсатининг 2025 йил ва 2026-2027 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари”га кўра, 2025 йилда асосий сценарийда инфляция 6,0-7,0 фоизгача пасайиши, 2026-2027 йилларда 5,0 фоизлик таргетга яқин даражада шаклланиши қайд этилган эди. Албатта, мазкур прогнозларда 2026 йилдан кейин ҳам энерготарифлар ошишда давом этиши кўзда тутилмаган бўлиши керак. 31 мартдаги қарор жорий ва келаси йилларда инфляция кутилмаларига таъсир ўтказмаслиги мумкинмас (ўзи аҳоли ҳам, бизнес ҳам безиллаб қолган), инфляция босиминиям ошириши табиий. Демак, инфляция бўйича мақсадли таргет кўрсаткичлари ва муддатлари яна қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin