Фақат қарғаш чораси қолдими?
“Болаларнинг памперсига ёпишган тиррақилар илоё чи*олмай қолсин”, – деб қўйдим. Бу қарғиш дўкончига ҳам маъқул келди, шекилли. Кўнгиллар бироз ёришди. Ахир бу шарафсиз очофатлар, уларнинг раҳнамолари ва техник кўмакчиларига қарши бошқа чора йўқ. Тешиб чиқса керак қачондир.
Венесуэлада ҳам памперс муаммоси бор, дейишади. Лекин Венесуэлага қарши АҚШ ва унинг шериклари сон-мингта санкция қўйган, импортини чеклаб ташлаган. Хуллас, у ердаги болаларнинг сифатли памперссиз қолиб кетишига сабабчи “ҳақиқий душман” бор. Ташқи душман у. “Мана шуларни деб биз шу аҳволдамиз”, деб халқни чалғитса бўлади (чунки аслида муаммо АҚШда эмас, автобус ҳайдовчисида).
Бизнинг аҳвол эса оғирроқ — чалғитиш учун фойдаланса бўладиган ташқи душманимиз ҳам йўқ. Ҳамма душманларимиз — ичимизда”.
- https://t.me/muhrim/2897@muhrim