21K34Telegramda ochish
Памперс ва гигиеник воситалар учун учун импорт божлар ошириладими? Ўзбекистонда қайсидир маҳсулот йирик ўйинчи тарафидан маҳаллийлаштирилаётгани ёки "ишлаб чиқариш" бошланиши ҳақидаги хабар доим хавотирга солади. Шу маънода памперс ва гигиеник воситалар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этиш учун 20 млн доллар сармоя киритиш ва 350 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарни ҳам қўрқув ва ҳадик билан ўқидим. Чунки орадан ҳеч қанча вақт ўтмайди, "маҳаллийлаштирилган" маҳсулот учун ё импорт божи оширилади ё нобож тўсиқлар киритилади. Эски даврда автомобиль билан 30 йил аввал шундай бўлган. Янги даврда маиший техникалар билан шундай бўлган. Электромобиль билан шундай бўлган. Қуёш панели билан шундай бўлган. Металл прокат маҳсулотлари билан шундай бўлган. Ҳатто трансформатор билан ҳам шундай бўлмоқда. Рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Ҳозирда гигиеник воситалар ва памперслар учун 10%, лекин ҳар бир килограмми учун 0,5 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда бож мавжуд. Йил бошида памперслар учун айрим очофат тўдалар тарафидан импортни монополлаштириб олиш мақсадларида нотариф тўсиқ ва чекловлар киритилган ва Давлат раҳбарининг топшириғидан кейингина бекор қилинган эди . Балки энди пайти келгандир, балки алоҳида қонун қабул қилармиз, Ўзбекистонда нимадир маҳсулот ишлаб чиқарилса, импорт божлар оширилиши ва нобож тўсиқлар қўйилишини тақиқлаш бўйича?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin