Пенсия жамғармаси директори билан Lolazor’даги суҳбатда пенсия ислоҳоти давомида ўқитувчиларнинг 5 йил олдин пенсияга чиқиши имтиёзи ҳақида ҳам сўрагандик. Мазкур имтиёз 1993 йилдан 2011 йилгача амал қилган, кейин тўсатдан, ҳеч бир тушунтириш ва изоҳсиз бекор қилиб юборилган (ўқитувчилар 25 йил стажи бўлган тақдирда — эркаклар 55 ва аёллар 50 ёшда пенсияга чиқиши мумкин бўлган). Ўтган ёмон замон
lex.uz
HavolalarНиҳоят, ваъда қилинганидан бир йил ўтиб, давлат ОТМларида кундузги бакалавриатда таҳсил олаётган педагоглар фарзандларига тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи миқдорида чегирма бўйича ҳукумат қарори расмийлаштирилган. Чегирма жорий ўқув йилидан бошлаб тадбиқ этилади (қўшимча ва суперконтрактлар истисно). Ўқитувчининг бир нечта фарзанди давлат ОТМларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлса,
Бир ҳафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамаси аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган суюлтирилган газнинг чакана нархи ва етказиб бериш бўйича кўрсатиладиган хизматнинг чекланган нархини белгилашни назарда тутувчи қарор қабул қилиши керак. Шунингдек, 2026 йил 1 ноябрдан LPG-Trade МЧЖ томонидан суюлтирилган газни биржа орқали сотиб олиб аҳолига етказиб бериш тизими жорий қилиниши қайд этилган. Дема
Бизнесни рўйхатга олиш 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 2026 йил 15 октябрь - 30 ноябрь саналарида ўтказилади ва Тадбирнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланган: (а) мамлакатда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликларни тўлиқ хатловдан ўтказиш орқали субъектлар сони, таркиби, иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимоти ва фаолият ҳолатига аниқлик киритиш; (6) статистик регистрларда корхона ва
2026-2030 йилларга мўлжалланган “Статистикани ривожлантириш – 2030" миллий стратегияси тасдиқланган. Мақсадга эришиш йўлида 10 вазифа қўйилган, хусусан, 2030 йилгача расмий статистиканинг бошқа тайёрловчиларини 100 фоиз аудит билан қамраб олиш, статистика ҳисоботи шакллари сонини 38 тага тушириш (20%га қисқартириш) ва статистикадан фойдаланувчилар қаноат ҳосил қилиши ва расмий статистикага ишончи
Корхоналарнинг ходимлари, биринчи навбатда, Ижтимоий реестрга кирган ходимлари учун амалга оширган қуйидаги харажатлари фойда солиғи базасидан чегирилишини ҳамда ер ва мол-мулк солиқларидан озод этилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси киритилади: (а) ходимларининг фарзандлари учун мактабгача таълим объектларини қуриш ва ушбу объектларни топширилгандан кейин 3 йил муддатгача сақ
2027 йил 1 январдан аҳолининг ижтимоий ёрдам ва хизматларга муҳтожлигини ўрганиш ҳамда Ижтимоий реестрга киритиш уларнинг молиявий ҳолатидан ташқари оила аъзоларидаги сурункали касалликлар, ногиронлик, ташқи меҳнат миграцияси, оиланинг кўп болали эканлиги каби мезонлар асосидаги кўп ўлчовли баҳолаш тизими орқали амалга оширилади. Кўп ўлчовли баҳолаш тизими доирасида оилаларнинг ижтимоий-иқтисод
Тошкент вилояти аҳолисига хизмат кўрсатадиган Сергели Хонободида жойлашган Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази ҳам сотувга чиқарилган активлар қаторига қўшиб юборилган. Бу ёқда жонсарак ватандошларимиз қизамиқ асоратидан азият чекаётган болалар учун алоҳида клиника сўраяпти. Бу тарафда эса 3 гектарлик бутун бошли тиббиёт марказлари сотилаяпти. Барака топгурлар, давлат тиббиёт марказларин
Давлат боғчаларининг у ёни, бу ёни сотилиб, эгалланиб кетмасин, деб турган вақтимизда бутун бошли ишлаб турган давлат боғчалари кўтарасига сотувга қўйиб юборилган. Масалан, Яккасаройдаги ишлаб турган 58- боғча 56 сотих ери ва қарийб 1 200 квадрат бинолари билан сотувга чиқарилган. Қизиқ, бу тилла нархидаги жойдаги боғчага қайси инсофсиз қўл солмоқчи бўлган? Вазирлик қаерга қараб турган? Тили, ов
2026 йил учун мўлжалланган хусусийлаштириш дастурида оммавий савдоларга чиқарилган кўчмас мулк объектлари қаторига яна давлат мактаблари, боғчалари, Саховат уйлари ва тиббиёт муассасаларининг юзлаб бинолари ва иншоотлари ҳам киритилган. Афсуски, 2025 йилда бошланган хато яна такрорланган ва ҳатто кенгайтирилган. Ҳужжатнинг изоҳ қисмида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига тегишли кўчма
Грузиянинг Bank of Georgia'нинг хўжайини — Lion Finance Group холдинги Ўзбекистондаги йирик, бўлгандаям банк бозорининг Топ-5талигига кирувчи бонкаларга қизиқаётгани кеча ўзбек ОАВларида роса муҳокама бўлди. Аввало, айтиш керакки, Bank of Georgia Ўзбекистонга бегона эмас, мазкур гигант молия институти мамлакатимизга кириб келиши учун яшил чироқлар 2,5 йил аввал ёқилган. Банкка нисбатан мамлакатим
ни эса 5 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган. Мамлакат бу йўлни жадал суръатларда босиб ўтмоқда: 2026-йилнинг биринчи чорагида IT Park резидентларининг хизматлар экспорти 38,5 миллион долларга ошиб, 191,8 миллион доллардан зиёдни ташкил этди. Халқаро мува
Божхона божлари моҳиятан бу солиқ — солиқлар эса қонун билан, парламентда белгиланиши керак. Мана шу принциплар ниҳоят Ўзбекистонда ҳам жорий қилинадиган кўринади. Фармон билан тасдиқланган "Ўзбекистоннинг янги божхонаси — 2030" стратегиясига кўра, Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлгандан сўнг ягона ҳужжат тамойили остида товарларнинг ТИФ ТН бўйича кодлари, улар юзасидан ЖСТ доирасида кел
Ҳужжат билан: амалда божхона божидан озод этиш ва ноль ставкани қўллаш бўйича тақдим этилган имтиёзларни уларнинг амал қилиш муддатигача сақлаб қолиш; божхона божи бўйича муддатсиз берилган имтиёзларнинг амал қилиш қилиш муддатини 2029 йил 1 январь этиб белгилаш бўйича қонун лойиҳасини киритиш вазифаси топширилган. Шунингдек, Ташқи савдодаги тариф чоралари бўйича идоралараро комиссиянинг ваколатл
Фармон билан 2027 йил 1 январдан бошлаб ягона божхона тўлови ставкаси товарнинг божхона қийматидан 20 фоиз, лекин ҳар бир килограмми учун 2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда белгиланмоқда. 2027 йил 1 июндан бошлаб жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарлар бўйича ягона божхона тўлови миқдори тўланиши лозим бўлган божхона йиғимлари миқдоридан кам бўлган тақдирда,
Эртага, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 440 минг сўмни ташкил этади. Ўзбекистонда давлат хизматлари, қатор солиқлар, йиғимлар, жарималар ва давлат божлари БҲМга боғланган. Мисол учун, ўзи бусиз ҳам жуда қиммат бўлган паспорт ва ID-карта учун тўловлар янада ошади (ўтган ҳафтада бу оғриқ ижтимоий тармоқларда жуда кўп муҳокама қилинган). Ўзи бусиз ҳам космик даражада қимм
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Давлат раҳбарининг фармони имзоланган. Кичик ва ўрта тадбиркорликни устувор рағбатлантириш, ҳимоялаш ва бу бўйича институционал чоралар ҳужжатнинг асосий мазмуни ва мундарижасини белгилаган. Қўйилган мақсадларга эришиш учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритилади (лойиҳалар рўйхати ва амалий тадбирлар
Давлат солиқ тўловчилар ҳисобига пулли йўл қурмаслиги керак. Афсуски, бундай рационал мезонлар Конституцион процедураларга амал қилинмай қабул қилинган “Автомобиль йўллари тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририда акс этгани йўқ. Давлат буюртмачи, давлат қурувчи, давлат молиялаштирувчи бўлган пулли йўлнинг оқибатларини кўриш учун кўп кетмади: Ўзбекистондаги биринчи пулли автомобиль йўли — Урганч — Хи
Муҳримбой, булар Президент қарорини ўқишмаганми? Бузғунчилар-ку майли, ҳокимият қаёққа қараяпти? Президент қарори билан Ўзбекистонда давлат мулки объекти бўлган футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш ва сотувга чиқариш тақиқланганига бир йилдан ошди. Кадастр агентлиги ахборот тизимларига давлат мулкидаги футбол стадион ва майдонларининг фойдаланиш мақсадлари ўзгар
Тезкор тўлов тизимининг жисмоний шахслар ўртасида телефонга боғланган банк ҳисобварақларидан тўғридан-тўғри пул ўтказиш қоидалари тасдиқлангани икки томонлама хурсанд қилди. Биринчидан, энди А2А транзакциялар қоидаси доирасида жисмоний шахсларнинг ўз ҳисобварағидан ўз ҳисобварағига пул ўтказиши янада осонлашади. Айни пайтда бундай транзакциялар бепул амалга оширишини талаб қилиш мумкин, зеро уч я