Яхши хабар: педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади
Ниҳоят, ваъда қилинганидан бир йил ўтиб, давлат ОТМларида кундузги бакалавриатда таҳсил олаётган педагоглар фарзандларига тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи миқдорида чегирма бўйича ҳукумат қарори расмийлаштирилган.
Чегирма жорий ўқув йилидан бошлаб тадбиқ этилади (қўшимча ва суперконтрактлар истисно). Ўқитувчининг бир нечта фарзанди давлат ОТМларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлса, чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида қўлланилади.