26K227Telegramda ochish
Ўқитувчилар учун имтиёзлар қачон ишлайди? Кеча ўқитувчилардан бири ёзиб қолди: "1 январдан педагог ходимларга давлат хизматлари учун 50 % чегирма берилади дейилган эди, лекин бу ҳақда ҳеч қандай маълумот ва янгиликлар берилмади, нега педагог ходимларга эътибор фақат тилда қолиб кетаверади?". Ўқитувчилар кунидан олдин эълон қилинган ва Давлат раҳбарининг табригида саналган имтиёзлар бўйича қарор расман эълон қилинмаганига 2,5 ой аввал ҳам эътибор қаратган эдик. Афсуски, янги йилнинг биринчи ойи ҳам тугамоқдаки, имтиёзларнинг кучга киргани борасида бирон бир ишора йўқ. Бу бўйича Таълим куратори Ҳилола Умарова нима дейди? Адлия вазирлиги нима дейди? Ўқитувчилар учун ваъда қилинган имтиёзлардан қачон фойдаланса бўлади? Давлат раҳбарининг олий топшириғини бажармаслик мумкинми? Айрим қимматлаштирилган давлат хизматлари борки, улардан фойдаланиш учун ўқитувчининг бир ойлик маоши кетиб қолади. Эслатиб ўтамиз, ўқитувчилар учун 2026 йил 1 январдан кучга кириши айтилган қуйидаги имтиёзлар эълон қилинган эди: Камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қопланиши; - давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма; - ўқитувчилар янги таълим технологияларини кенг қўллаши учун компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит; - педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади; - фан ўқитувчилари каби бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат бериш тизими жорий қилинади. Сертификат олганларга ҳар ойда 15 фоиз устама тўланади; - бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан битириб, мактабга ишга кирганларга автоматик равишда 2-малака тоифаси, магистрларга эса 1-малака тоифаси берилади; - дунёдаги ТОП-300 талик олийгоҳларга ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади; - рейтингда 100 таликка кирган мактаб ва боғча, 20 таликдаги техникум, ТОП-10 та олийгоҳ педагогларига йилига бир марта Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поездлар чипта нархларига 15-20 фоиз чегирма берилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin