16K42Telegramda ochish
Ўқитувчилар учун қолган имтиёзлар қачон расмийлаштирилади? Бир йил аввал ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш учун эълон қилинган имтиёзларнинг ҳаммаси ҳам ҳуқуқий ҳужжатлар билан тўлиқ расмийлаштирилгани йўқ, яъни бу имтиёзларни жорий қилиш топшириғи бўлгани билан, уларнинг айримларидан амалда фойдалана олиш имконсиз. Масалан, педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилиши белгиланган бўлса-да, бу бўйича топшириқ тўлиқ бажарилгани йўқ. Бунда энг муҳим ва ҳатто ўқитувчининг маошидан қиммат бўлган давлат хизматлари бўйича чегирмалар четда қолиб кетди. Ёки бўлмасам, компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит, айрим педагогларга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поездлар чипта нархларига 15-20 фоиз чегирма каби имтиёзлар (лойиҳа бўйича қоп кетган) ҳам ҳалигача ҳужжатлаштирилгани йўқ. Мактабгача ва мактаб вазирлиги ўтган йилги топшириқларни яна бир бор инвентаризация қилиб, ҳалигача расмийлаштирилмаган имтиёзларни, керак бўлса, битта ҳукумат қарори қилиб кун тартибига ва имзога киритишига нима тўсқинлик қилади? Байрамгача 12 кун қолди. Ўқитувчилар сўраб қолса, нима дейилади?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin