13K23Telegramda ochish
🌐 UZEX илк бор маҳаллий бизнес учун халқаро деривативлар бозорига йўл очди   📅 17 сентябрь куни Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси UZEX ҳамда Сингапурнинг Phillip Capital гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилган UZEX GLOBAL қўшма корхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг нархлар ўзгарувчанлиги даврида молиявий хатарлардан ҳимояланишни ташкил этишга оид қарори асосида йўлга қўйилди. UZEX GLOBAL орқали маҳаллий иштирокчилар илк бор CME Group, ICE, LME, JPX, SGX ва бошқа етакчи халқаро биржаларда мис, буғдой, пахта, нефть, олтин ва бошқа товарларга асосланган фьючерс шартномалари билан савдо қилиш имкониятига эга бўлмоқда. ▶️ Батафсил Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin