📅 17 сентябрь куни Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси UZEX ҳамда Сингапурнинг Phillip Capital гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилган UZEX GLOBAL қўшма корхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг нархлар ўзгарувчанлиги даврида молиявий хатарлардан ҳимояланишни ташкил этишга оид қарори асосида йўлга қўйилди.
Июлда 3,3 млрд.куб газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,2 млрд.куб кам. Июнь ойида кунлик қазиб олиш мутлақ минимум 83,3 млн.кубга тушиб кетгандан кейин июлдаги кунлик 106,5 млн.куб хурсанд қилиши керакдек. Лекин энг асосий газ қазиб олувчи Ўзбекнефтегазнинг тўхтамаётган авариялар ва пасайиш ҳақидаги хабарларидан кўринадики, барқарорликкача ҳали бор ва статистикадаги ҳалинчак
12-19 август оралиғида помидор ва бодринг нархларининг раллиси давом этган. Ҳафта давомида помидор 12,0%га, бодринг 7,8%га қимматлаган. Айни пишиқчиликда энг қиммат помидор ҳам (12 900 сўм), энг қиммат бодринг (11 818 сўм) ҳам Мирободда сотилмоқда. Қарийб 5 ҳафталик барқарорликдан кейин гўшт яна сезиларли қимматлаша бошлаган. Ҳафта давомида мол ва қўй гўшти нархи 0,5%данга, товуқ гўшти нархи 0,4%
Қирғизистон ҳар ой Ўзбекистондан 20 минг тонна ёқилғи импорт қилмоқчи. Тасаввур қилишингиз учун бу Ўзбекистон ҳар ой ишлаб чиқараётган бензиннинг 20-25%и. Босқинчи Россия нефть инфратузилмасига зарба ейишни бошлагунча Ўзбекистон ҳар ой истеъмол қиладиган бензиннинг 35-50%и шимолдан импорт бўларди. Ҳа, охирги ойларда импорт нефть ҳисобига бензин ишлаб чиқариш кўпайгандек, лекин бу ҳозирги ёзги бал
Июнда 247 млн.долларлик газ импорт қилинган, шундан 18,1 млн.доллари пропан, яъни суюлтирилган газ (статқўм газ импорти таркибини оча бошлаган). Май ойида 216,4 млн.долларлик газ импорти қайд этилганди. Ёзнинг қоқ ўртаси бўлишига қарамай, газ қазиб олиш кескин қисқараётгани фонида газ импорти потираб ошмоқда. Йил бошидан газ импорти ўтган йилнинг корректировкаланган маълумотларига солиштирганда ҳ
Ой-ой, йил-йил қирқимида газ қазиб олишнинг қулаши олтинчи йилдирки давом этмоқда. Энди газ қазиб қазиб олишнинг қисқариши кун-кун қирқимида ҳам янги минимумларга етиб борган. Июнь ойида жами 2,5 млрд.куб газ қазиб олинган (ўтган йил июнида 3,5 млрд.куб бўлган). Бу кунига 83,3 млн.куб дегани (аввалги кунлик минимум мартда қайд этилганди). Солиштириш учун, ўтган йил июнида кунига 116,7 млн.кубдан
Барқарорлик: Энергетиканинг чўкиши давом этмоқда Май ойида ҳам ёқилғи энергетикасида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган — эркин қулаш давом этмоқда. Ой давомида газ қазиб олиш 3,2 млрд.кубгача тушган (-0,2 млрд.куб). Беш ойлик қисқариш 2,6 млрд.кубга етган. Нефть қазиб олиш 52,9 минг тоннагача қисқарган (-3,6 минг тонна). Дарвоқе, бир сўм тўламай эгаллаб олинган нефть конлари қачон давлат ва халқ илкига
Кечаги савдоларда бензин нархи навбатдаги янги рекордларгача қимматлаган. 92 лақабли бензиннинг тоннаси яна 145,9 минг сўмга ошиб, 13 919,1 минг сўмгача етган. Чакана нархлар бундан тезроқ тезроқ осмонга сакрамоқда (ҳар куни ва ҳар ҳафта бензин нархига 200-500 сўм қўшилмоқда) . Нархларни жиловлаш (импортчи олигархлар ва монополистларни тийиш орқали) бўйича бирон бир маъмурий ҳаракат кўринаётгани
Бойсундаги газ конлари билан боғлиқ яна бир энергопиар Ўзбекистоннинг нефть мустақиллигига эриши ваъдалари билан боғлиқ эди. Ўшанда Saneg Бойсунда сланец рудаларини қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича нефть олиш борасида космик режаларини кўз-кўз қилган ва ҳатто "Ўзбекистон 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришади" дея презентация қилинганди (бунинг учун ҳам норасмий манбаларга кўра, бир неча юз м
Босқинчи Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларига Украина томонидан берилаётган муваффақиятли зарбалар ўз натижасини кўрсатмоқда (кеча ва бугун тонгда ҳам дронлар билан серияли ҳаво ҳужумлари натижасида хусусан, Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига катта зиён етказилган). Ёзилишича, Россия денгиз йўллари билан бензин импорт қилишни бошламоқчи. Осиё давлатларидан (эҳтимолки Хитойдан) импорт қил
АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишувлар тасдиғини топгач, кеча брент типидаги нефть нархи 79 долларгача, 3 ойлик минимумларгача арзонлаган. Лекин муқобил бозорлардан узилган ва импорти фақат бир манбага ва концентрациялашган даражада қарам Ўзбекистонда айни шу куни бензин нархи янги тарихий максимумгача — тоннаси 13,9 млн.сўмгача кўтарилган. 92 лақабли бензиннинг биржа нархи июнь ойида 11,5%га қимматла
Кеча тунда АҚШ ва Эрон ўртасида тинчлик келишувларига эришилган. Жума, 19 июнь куни томонлар Швейцарияда меморандум имзолашади. Эришилган компромисслар Ҳўрмуз бўғозининг очилиши, барча йўналишларда, хусусан Ливанда ҳам урушнинг тўхтатилишини англатади. Қолган — Эроннинг ядровий дастуридан тортиб, санкцияларгача бўлган баҳсли масалалар босқичма-босқич ечилишига умид билдирилмоқда. Нима бўлгандаям
Кечаги савдоларда 92 лақабли бензин навбатдаги марта 5,5%га (+719,7 минг сўм) қимматлаган ва тоннаси 13,8 млн.сўмга етган (8 кунда +10,8%). Бу мутлақ янги рекорд. Чакана савдоларда 92 лақабли бензин нархига ҳар ҳафта 200 сўмдан қўшиб борилмоқда. 95 ва 98 маркали бензин эса янада тезроқ қимматламоқда. Ёзнинг ўртаси бўлишига қарамай, бензин нархининг тинимсиз ошаётганига "идеал шторм" — Яқин шарқда
Кечикиб очиқланган маълумотларга кўра, 2026 йил март ойида газ қазиб олиш мисли кўрилмаган даражада, янги тарихий минимумларгача пасайиб кетган (эҳтимолки, маълумотларнинг кечиккани хусусан шу воқелик билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин: аниқлик киритилишича, солиқ ва биржа маълумотлари билан солиштириш қўшимча вақт олган). Ой давомида 2,7 млрд.куб газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбат
Газ ва нефть қазиб олишдан, конденсатдан бензин ва дизель ишлаб чиқаришгача бўлган март ойи статистик ҳисоботи, бугун 1 май, 16дан ҳам ўтдики, эълон қилинмади (ўзи илгариги тақвим бўйича 20 апрелгача берилиши, янги тақвим бўйича 30 апрелгача эълон қилиниши керак эди) Тобора кўп савол уйғотаётган статистик рақамлар маъқулланмадими ё келишилмадими?
Ўзбекнефтегазнинг янгиланган коттаконлари Ўзбекистонда бензин ва дизель ёқилғиси қимматлаётганини Яқин Шарқдаги можаролар ортидан нефть нархи қимматлаётгани билан изоҳлаган (лекин янги энергетиклар ўртачаларни эмас, максимум ва минимумларни солиштириб нефть нархлари 80%гача, айрим мамлакатларда ёқилғи нархлари 2 каррагача ошганига важ келтирган). Ва эмишки, жаҳон бозорларида нефть қимматлашишига
Халқаро валюта жамғармаси олтин ва бошқа минераллардан супердаромадларни ишлатишдан тийилиш бўйича муҳим тавсияларни илгари сурган. Миссияга кўра, бюджетда белгиланган даромадлар бўйича эҳтиёткорона тахминларни ҳисобга олган ҳолда, хусусан олтин нархлари қисмида, даромадлар режасининг эҳтимолий ортиқча бажарилиши фонида бюджетда кўзда тутилган даражадан ортиқ харажатлар ўсишини чеклаш жуда муҳимд
Бутун дунёнинг тинчлиги ва энергобарқарорлиги учун асосий хатарлар Ҳўрмўз бўғозида жамланганига қарамай, бизнинг битмас энеркулфатимиз ўзимизнинг “энергобўғозлар” туфайли ва уларни ҳеч бир сулҳ бартараф эта олмайди. Трамп ва Эрон ўртасидаги 14 кунлик сулҳ нефть нархларини дақиқалар ичида 15-16 долларга пасайтирди. Ўзбекистонда эса бензин нархи биржада ҳар куни янги рекорд ўрнатмоқда (тоннаси 13,5
Февраль ойида ёқилғи энергетикасида пасайиш тўхтамаган. Газ қазиб олиш 3,4 млрд.кубдан 3,2 млрд.кубгача қисқарган. Лекин ўтган йилги маълумотлар ҳисобга олинса, февраль ойида газ қазиб олиш 3,5 млд.кубдан 3,2 млрд. кубгача қулаган (ўтган йили февралда кунига ўртача 125 млн.куб, бу йил феврвлда 114 млн.куб, январда кунига 119 млн.кубдан тўғри келган) . Газ қазиб олиш статистикасидаги ўзгараётган в
Давлат раҳбари иштирок этган бугунги йиғилишда дунёдаги вазият кескин ўзгариб, иқтисодиёт тармоқлари барқарорлиги, ташқи савдо йўлаклари ва импорт нархларига қўшимча босим юзага келтираётгани таъкидланган. Хусусан, жаҳон бозорида нефть нархининг кескин қимматлаши транспорт ва нефть-кимё маҳсулотлари таннархига таъсир кўрсатаётгани, полиэтилен ва полипропилен нархларида ҳам ўсиш кузатилаётгани айт