17K28Telegramda ochish
Қирғиз қардошларга ўзи қиммат тушаётган импорт ёқилғини реэкспорт қиламизми? Қирғизистон ҳар ой Ўзбекистондан 20 минг тонна ёқилғи импорт қилмоқчи. Тасаввур қилишингиз учун бу Ўзбекистон ҳар ой ишлаб чиқараётган бензиннинг 20-25%и. Босқинчи Россия нефть инфратузилмасига зарба ейишни бошлагунча Ўзбекистон ҳар ой истеъмол қиладиган бензиннинг 35-50%и шимолдан импорт бўларди. Ҳа, охирги ойларда импорт нефть ҳисобига бензин ишлаб чиқариш кўпайгандек, лекин бу ҳозирги ёзги балансни қоплашга етгулик. Кузда, қишда метан газ узилганда нима бўлади? Захиралаш масаласи-чи? Ёки шундай барқарор импорт манбасини топдикмики (Туркманистон, Эрон, Ироқ), қирғиз қардошларга ҳар ой 20 минг тонна ёқилғи реэкспорт қила олсак? Олдинроқ қирғиз тарафи биздаги заводларга нефть бериб, қайта ишлатиб, ўзларига қайтаришни ҳам режалаштираётганди. Яна бир тарафи борки, шунча дефицит ва муаммога қарамай, Қирғизистонда улгуржи ва чакана савдо монополлашмагани учун бензин Ўзбекистондан арзонлигича қолмоқда (қирғиз истеъмолчиларининг шовқини ҳукуматга тезроқ ва осонроқ эшитилади, қолаверса қишда қўшниларда катта сайлов бор). Ўзимизда қимматроқ бўлса-ю, арзонроқ бозорга қанақа нархдан экспорт қиламиз?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin