Статқўм ва Марказий банкнинг энг яхши нарх мониторинги бўлиб қолаётган narxtahlil.uz ҳозирча энг муҳим озиқ-овқатлар нархларини ҳудудлар бўйлаб ҳафталик қирқимда кузатиш имкони беради. Масалан, сентябрнинг илк кунларида помидор (+4,5%) ва бодринг (+5,9%) сезиларли қимматлашишда давом этган. Муҳим озиқлардан сабзи (+2.4%), картошка (+0,7%), тухум (+0,3%), гўшт (+0,2%гача) нархлари ҳам қувонтираётг
Qirg'iziston
JoylarОйига 15%, йилига 55% қимматлаган дизель (худди бошқа бирқўлли хизматлар қўшилмагани сингари) ўзбекча инфляция ҳисобига қўшилмаган. Мабодо қўшилган бўлганида, ойига 0,2%лик, йилига 6,2%лик расмий рақам чиройи бузилиб қолган бўлармиди? Қирғизистон, Қозоғистондан тортиб, босқинчи шимол-у, Европа иттифоқи, Британия ва АҚШгача бўлган деярли барча давлатларда инфляция ҳисобига дизель ёқилғиси инфляция
Статқўм маълумотига кўра, 2026 йилнинг январь-июль ойларида жами 7 749 308 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан туристлар оқими 1,4 млн нафарга ёки 22,6 фоизга ошган. Энг кўп туристлар келган ТОП-10 давлат рўйхати ўзгаришсиз қолган (июнда топ рўйхатга қўшилган Германия яна чиқиб кетган). Энг кўп туристлар худди ўтган йилларда
Ўтган ҳафта жанубий вилоятда туғилган дўстларимиздан бир ҳамқишлоқлари Қирғизистонга ишлаганини кетаётганини айтиб қолди. Водийда Қирғизистонга қўшни туманларда неча йиллардирки, Қирғизистонга ўтиб ишлаб келиш, айниқса баҳордан кузгача, одатий ҳолат ҳисобланади. Шунинг учун бу янгиликдек кўринмади (узоқ шимолга бориб, ҳар куни ўзини хавф-хатарга қўйиб, сарсон ва саргардон бўлгандан, жозибали так
Қирғизистонда 1 октябрдан пенсия тўловларининг суғурта қисми 20%гача оширилади. Қўшни қардошларда амалда бўлган қонунга кўра, пенсия тўловлари индексацияси ўтган йилдаги ўртача иш ҳақи ўсиши ва инфляция кўрсаткичига боғланган ва ушбу формула бўйича пенсияларнинг суғурта қисми ўзи 13% ошиши керак эди. Президент Жапаров бугун имзолаган фармонга кўра, Қирғизистон Ижтимоий жамғармаси қўшимча имконият
қўллаб-қувватланиши ва ҳудудда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ва Асакабанк ҳамкорлигида қўллаб-қувватланган лойиҳа тадбиркорга замонавий таълим муассасасини яратиш ва кўпроқ ўқувчиларни қамраб олиш имкони
Қирғизистон ҳар ой Ўзбекистондан 20 минг тонна ёқилғи импорт қилмоқчи. Тасаввур қилишингиз учун бу Ўзбекистон ҳар ой ишлаб чиқараётган бензиннинг 20-25%и. Босқинчи Россия нефть инфратузилмасига зарба ейишни бошлагунча Ўзбекистон ҳар ой истеъмол қиладиган бензиннинг 35-50%и шимолдан импорт бўларди. Ҳа, охирги ойларда импорт нефть ҳисобига бензин ишлаб чиқариш кўпайгандек, лекин бу ҳозирги ёзги бал
Яхши хабарлар ҳам бор. Ўзбекистон ва Қирғизистон энди иттифоқчи давлатлар. Бугун олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолашган. Марказий Осиёда энди учта қардош қўшнимиз — Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан иттифоқчимиз. Умумий маконимиз кенгаяверсин!
Июнда 247 млн.долларлик газ импорт қилинган, шундан 18,1 млн.доллари пропан, яъни суюлтирилган газ (статқўм газ импорти таркибини оча бошлаган). Май ойида 216,4 млн.долларлик газ импорти қайд этилганди. Ёзнинг қоқ ўртаси бўлишига қарамай, газ қазиб олиш кескин қисқараётгани фонида газ импорти потираб ошмоқда. Йил бошидан газ импорти ўтган йилнинг корректировкаланган маълумотларига солиштирганда ҳ
Пойтахт Тошкентда янги қурилган нотураржой мулкларни рўйхатдан ўтказишда айрим тадбиркорлар навбатдаги “тажриба”га дуч келишмоқда. Шикоятчиларга кўра, айнан янги қурилган тижорий биноларга нисбатан “бозор нархи”га чақиб, ҚҚС ва фойда солиғи қўшимча ҳисоблаш талаби қўйилмоқда. Бинолар сотилаётганда эмас, кадастрга рўйхатга қўйилаётгандаёқ. Эсингизда бўлса, 1,5 ой аввал кўчмас мулк "бозор нархидан"
Қардош Қирғизистон Энергетика вазирлиги ёқилғи бозоридаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб, ёқилғи импортини диверцификациялаш бўйича музокараларга киришганини маълум қилмоқда. Ҳеч бўлмаса, қирғиз қардошлардан ўрнак олсак, биз ҳам диверсификация ҳақида жиддий ҳаракатларни бошлашимиз керак эди. Лекин бизнинг Энергетика вазирлигидан мутлақо жимлик. ОАВдан сўровлар чиқса, навбатчи жавоб эртага, индинг
Кечаги савдоларда бензин нархи навбатдаги янги рекордларгача қимматлаган. 92 лақабли бензиннинг тоннаси яна 145,9 минг сўмга ошиб, 13 919,1 минг сўмгача етган. Чакана нархлар бундан тезроқ тезроқ осмонга сакрамоқда (ҳар куни ва ҳар ҳафта бензин нархига 200-500 сўм қўшилмоқда) . Нархларни жиловлаш (импортчи олигархлар ва монополистларни тийиш орқали) бўйича бирон бир маъмурий ҳаракат кўринаётгани
Миркомил Холбоев Каримов Ўзбекистонининг ёпиқлигидан Қирғизистон ютмагани, қайтанга Ўзбекистон каби ютқазгани ҳақида ёзмоқда. “Агар мустақилликдан кейинги даврда Ўзбекистон дунёга “ёпилмаганда” катта эҳтимол, Ўзбекистон каби Қирғизистон ҳам ҳозиргидан бойроқ бўлиши мумкин эди. Агар кимдир Ўзбекистоннинг “ёпилиши” Қирғизистонга фойда берган деса, билингки, улар давлатлар ўртасидаги савдо қандай иш
Boston Consulting Group бошқарувчи директори Суреш Субуди Европа — Осиё йўлагида авиация ҳабига айланиш салоҳиятига эга бўлган Ўзбекистон имкониятлари ҳақидаги мулоҳазаларини Газета билан бўлишган. Субуди келтирган рақамлар, Ўзбекистонда авиацияга бўлган талаб иқтисодиётдан тезроқ ўсаётганига қарамай (бунинг асосий сабаби жуда паст база), осмонимиз ёпиқлиги ва рақобат билан боғлиқ муаммолар жидди
Ўзбекистонда электрон тижорат сўнгги йилларда нафақат харидорлар, балки тадбиркорлар учун ҳам муҳим савдо майдонига айланди. Айниқса, кичик ва ўрта бизнес, янги иш бошлаётган сотувчилар, тадбиркор аёллар ва ёшлар учун рақамли платформалар маҳсулотни кенг аудиторияга етказишнинг қулай воситаси бўлиб бормоқда. Uzum Market ҳам ушбу йўналишдаги тажрибасини янада кенгайтириб, ўзбекистонлик тадбиркорла
Ўтган ҳафтада Қирғизистонда Starlink тармоғи ишга туширилди. Аввалроқ, 2025 йилда Starlink йўлдош интернети Қозоғистон ва Тожикистонда ишлай бошлаган. Асосан тоғли ҳудудлардан иборат Қирғизистон учун бу жуда катта ютуқ. Масалан, энди Андижоннинг ёнидаги Ўш қишлоқларида ҳам йўлдош интернетдан фойдаланса бўлади. Ҳозирда барча ускуналари билан мини тарифи 27 180 сомдан (3,7 млн.сўм), стандарт тариф
Апрель ойида Ўзбекистонга 2,2 млн.долларлик 34,9 минг тонна картошка импорт бўлган. Бу март ойига нисбатан 3,2 карра, ўтган йилнинг апрелига нисбатан эса қарийб 3 карра кам. Ўтган ойда импорт бўлган картошканинг ҳар тоннаси ўртача 61,7 долларданга тушган. Март ойида картошканинг тоннаси ўртача 54,1 доллардан импорт бўлган эди. Яна импортнинг жуғрофияси кескин ўзгарган. Ўтган йилнинг шу даврида к
Компания маҳаллий тадбиркорларга ўз маҳсулотларини Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон бозорларига сотиш имконини берувчи янги механизм устида ўйламоқда. Бунда асосий урғу ўзбекистонлик тадбиркорларни ташқи бозорларга чиқаришга қаратилган. Яъни, Uzum Market ўз инфратузилмаси, технологик ечимлари ва логистика имкониятлари орқали маҳаллий бизнеснинг минтақавий савдога чиқишини қўллаб-қувватламоқч
Чегарасиз мухбирлар (Reporters Without Borders) анъанавий тарзда ҳар йили эълон қиладиган сўз эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 180 давлат орасида билан 147- ўринда қайд этилган Ўрнимиз 2025 йилдаги кўрсаткичдан бир поғона юқорилаган, лекин тўпланган баллар 35,24дан 34,95гача пасайган. Ўрнимизнинг бир поғона яхшилангани бизнинг қатордаги давлатларда сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият кўпроқ ёмонлашг
Европа иттифоқи ниҳоят Россиянинг Украинага босқинига қарши қаратилган 20- пакет санкцияларни маъқуллаган. Европа кенгашининг очиқлаган релизига кўра, янги санкциялар Хитой, БАА, Қозоғистон, Беларусь ва Ўзбекистонда жойлашган 16та компанияни ҳам қамраган. Очиқламаларга кўра, иккита қирғиз банки (Capital Bank of Central Asia ва Керемет Банк), битта Озарбайжон ва Лаос банки санкцияларни СПФС тизим