19K37Telegramda ochish
Қирғизистонда пенсиялар миқдори Ўзбекистондагидан кўпроқ бўлиши кутилмоқда Қирғизистонда 1 октябрдан пенсия тўловларининг суғурта қисми 20%гача оширилади. Қўшни қардошларда амалда бўлган қонунга кўра, пенсия тўловлари индексацияси ўтган йилдаги ўртача иш ҳақи ўсиши ва инфляция кўрсаткичига боғланган ва ушбу формула бўйича пенсияларнинг суғурта қисми ўзи 13% ошиши керак эди. Президент Жапаров бугун имзолаган фармонга кўра, Қирғизистон Ижтимоий жамғармаси қўшимча имкониятларини ҳисобга олиб, пенсиянинг суғурта қисми 20%га ошириладиган бўлган. Бу дегани Қирғизистонда энг кам пенсия энди 7 100 сомдан (970 минг сўм) 8 800 сомгача (1 202 минг сўм) кўтарилади. Ўртача пенсия эса 12 898 сомга етади (1 762 минг сўм). Солиштириш учун, Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб ёшга доим пенсиянинг энг кам миқдори 983 минг сўмни ташкил этади. Ўртача пенсия миқдори эса 1,7 млн.сўм атрофида.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin