Пенсия ва нафақалар 1 июлдан, маош ва стипендиялар 1 августдан ошади
2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.
Хусусан, ёшга доир энг кам пенсия 918 минг сўм, ногиронлик пенсияси 1 миллион 12 минг сўмни ташкил этади.
2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори ҳам 10 фоизга оширилиши эълон қилинган.
Жумладан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 млн 155 минг сўмдан 1 млн 271 минг сўмга оширилади.
Базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм этиб белгиланган.
- https://president.uz/uz/lists/view/8180president.uz