Тарифлар ошди, маош, нафақа ва пенсияларда ҳозирча ўзгариш йўқ
Худди ўтган йили бўлгани каби иш ҳақи ва пенсиялар индексацияси кузга ё августга қолдирилган кўринади. Айнан таълим ва тиббиёт аҳли, пенсия ва нафақа олувчилар тарифлар ўсишига нисбатан энг сезгир ва оғриқли қабул қилувчи қатлам ҳисобланишади (камтар даромадларида энерготоварлар учун харажатлар улуши ҳисобига).
2025 йил учун Бюджетномада бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорлари инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириб борилиши кўзда тутилган. Лекин бу индексация қачон амалга оширилиши ҳақида бирон-бир ишора берилмаган.