2025 йилда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар қандай ўзгаради?
Келаси йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорлари инфляция даражасидан (7,0%) кам бўлмаган миқдорда ошириб борилиши кўзда тутилган.
Иш ҳақи миқдорининг бюджет параметрларида кўзда тутилган миқдорлардан қўшимча равишда 1 ф.б.га оширилиши йилига 1,5 трлн сўм атрофида, пенсия миқдорининг 1 ф.б.га оширилиши эса 730 млрд.сўм, нафақа олувчилар сонининг
10 фоизга оширилиши 740 млрд.сўм миқдорида қўшимча харажатлар талаб етиши қайд этилган.
Бюджет харажатлари таркибида иш ҳақи (ижтимоий солиқлар билан) улуши келаси йилга бироз ўсиши (9,0%дан, 9,5%гача) кўрсатилган. Эҳтимолки, иш ҳақи бу йилгидек йилнинг тўртинчи чорагида эмас, биринчи ярмида индексация қилинади.
Пенсия олувчилар сони 4,1 млн.дан 4,3 млнга етади (300 минг қўшилиш, 100 минг айрилиш). Пенсиянинг ўртача миқдори 11,7%га ошишини кўриш мумкин.
Ижтимоий нафақа олувчилар сонини мақбуллаштириш давом этади. Нафақалар миқдори эса пенсиялар индексацияси жаражасида оширилишда давом эттирилса керак.
Стипендиялар миқдори юқори эҳтимол билан яна индексация қилинмаса керак (тўртинчи йил кетма-кет), стипендия жами харажатларнинг ўсиши талабалар сони ўсиши билан боғлиқ.