25K93Telegramda ochish
Давлат қарзи ва бюджет 2025 йилда Давлат кафолати остида ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 5,5 млрд.доллар этиб белгиланмоқда (2024 йил 5,0 млрд. доллар эди). Шунинг 3,0 млрд.доллари бюджетни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади (2024 йилда 2,5 млрд.доллар) Ички қарз — Давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 30 трлн.сўм (2024 йилда 25 трлн.сўм). Давлат қарзларини сўндиришга бюджетдан 46,1 трлн.сўм йўналтирилади, шундан 21,1 трлн.сўм фоиз харажатлари (2024 йилда 32,3 трлн.сўм, фоиз харажтлари 16,4 трлн.сўм). Давлат қарзларини сўндириш учун йўналтириладиган маблағларнинг Консолидациялашган бюджетдаги улуши 9,6%га етган (2024 йилда 7,5%). Ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига харажатлар 18,8 трлн.сўмга етади (2024 йилда 11,8 трлн.сўм). Ўрта муддатда консолидациялашган бюджет тақчиллиги бўйича киритилган бюджет қоидасига амал қилиш орқали бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинадиган ташқи қарзлар ошишининг олдини олиш, бунда ташқи қарзларни, асосан, юқори самарали инвестиция лойиҳаларига жалб қилиш орқали давлат қарзининг ЯИМга нисбатан ўсиш суръатини секинлаштириш чоралари кўрилиши белгиланган. 2024 йил якунида давлат қарзи ЯИМга нисбатан 35,5 фоиз, 2025–2027-йилларда 36,7-37 фоиз оралиғида шаклланиши прогноз қилинмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin