29K33Telegramda ochish
Ҳоким қандай жазо олади? Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова пахта «план»ини бажармаган фермерни ҳақоратлагани ҳақидаги тарқалган хабарга ЎзЛиДеП муносабат билдирган. Партиянинг қайд этишича, содир этган хатти-ҳаракатлар Сирдарё вилояти ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида кескин танқидий муҳокама этилган ва Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган. Шу билан бирга, партия ҳудудларда фермерлар фаолиятига ноқонуний аралашув, уларга зўравонлик қилиш, мол-мулкларини эркин тасарруф этишга тўсқинлик қилиш ҳолатларини кескин қоралашини таъкидлаган. Шунингдек, мансабдор шахсларни қонунларга риоя этишга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини бу борада қатъий назорат ўрнатишга чақирган. Ҳар қандай мансабдор қонун олдида фуқаролар билан тенг бўлиши ва ҳуқуқбузарликлар учун енгиллаштириш ва истиноларсиз жавобгарликка (фақат интизомий эмас) тортилиши зарур.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin