19K57Telegramda ochish
Ҳоким. Сектор. План. Эркин Абдулаҳатов ёзаяпти: Фермерга қўйиб беринг, шартнома шартларидагидек иш тутинг! Қайсидир район топшира олмаса, бошқа райондан ўғирлик ҳисобига очко ишлашга уринманг! Йўқ, булар бундай қила олмайди. Агар туман марказидан кўчаларни ёпиб пахтага ҳайдамаса, аллақачон хусусий бўлиб кетган пахта заводда пахта ортилган турнақатор тележкаларни киргазмасдан мажлис қилмаса, буларни ким тан олади? Вилоят ҳокимлари ҳам булардан кам эмас. Ҳалиям туман ва ҳатто сектор қирқимида план бор. Прокурорнинг плани, солиқчининг плани, мелисанинг плани. Уларнинг ҳар бири сектор ҳудудида якка хўжайин. Бу ҳудудда у пошшо. Қонун ҳам ўтмайди, шартнома эса фақат қоғоз уларга. Тумандан туманга пахта ўтказмай фермерларни калтаклашаётгани, қамаб қўйишаётгани, пахтани мусодара этишаётгани шундан. А туманнинг пахтаси Б туманга ўтиб кетса, А туманнинг планига қўшилмай, сводкага кирмай қолади. Пахтага аралашган ҳокимнинг, секторнинг оёғини синдириш ҳақида топшириқ бўлмагунича бу давом этаверади. Бўлаётган ишлардан давлат раҳбарининг умуман хабари йўқ деган яхши гумондаман. Балки бугун ташриф вақтида қайсидир хорижий журналист савол берса ёки Венгрияда блокланмаган "душман" сайтлардан бу ҳақида хабар топиб қолар. Раҳматли Шайх айтганларидек, дуо қилиб тураверайлик-чи.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin