Фермерларни кластерга мажбурий бириктириш давом этмоқда
Президент фармони билан пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари вилоят доирасида исталган кластер билан пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича ихтиёрий равишда фьючерс шартномаларини тузишга рухсат берилган.
Лекин амалда фармоннинг мазкур талаби ишлаётгани йўқ. Жойларда аввалги кластерлардан норози бўлиб ўзи учун қулай шартлар таклиф этаётган кластерлар билан ишламоқчи бўлаётган фермерлар ҳокимлар томонидан мажбурланмоқда.
Ҳокимлар ўз ҳаракатларини далиллаш учун ҳаттоки ҳукумат протоколини ҳам чиқартириб олишган. 2022 йил 20 мартдаги 03/1-2824-сонли ХДФУ баённомага кўра барча туманлар кластерларга бириктириб чиқилган (нусхаси бор).
Ҳокимлар учун Президент фармони эмас, мана шу қонунчиликка мутлақо зид бўлган протокол асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Фермер амалдаги кластер уни қониқтирмаяптими, бошқа самарали ва ўз мажбуриятларига жавоб берадиган, бозор рақобатига тайёр кластер билан ишлашга тўла ҳақли.
Масала аввал ҳам таъкидлаганимиздек, сиёсий даражада ҳал этилиши керак. Давлат раҳбарининг шахсан ўзи аралашмаса фермерларга нисбатан қонундан ташқари мажбурлов ва зўравонлик давом этаверадиган кўринади.