"Кластерларни ихтиёрий танлаш ҳамда ҳосилнинг шартномадан ортиқча қисмини эркин сотиш"
Давлат раҳбари бугунги маърузасида бу йилги мавсумдан тўғри сабоқлар чиқариб, қишлоқ хўжалигидаги ёндашувларни ҳам ўзгартириш вақти келганини кўрсатиб ўтган.
Шунингдек, келгуси йилдан бошлаб фермерларга кластерларни ихтиёрий танлаш ҳамда ҳосилнинг шартномадан ортиқча қисмини эркин сотиш имкониятини бериш масаласи муҳокама қилинаётгани қайд этилган.
Де-юре, пахта етиштирувчи фермерлар вилоят ҳудудида кластерни эркин танлаш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, фермерлар ҳеч бир кластер билан контрактация қилмасдан, кооперацияга уюшишлари ҳам мумкин. Бунга қонунлар, фармон ва қарорлар имкон беради. Лекин Ўзбекистонда шундай ҳокимлар ва вазирлар бор, уларнинг назоратидаги соҳа ва ҳудудларда Ўзбекистон қонунлари амал қилмайди.
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/3451@Press_Secretary_Uz