📅 17 сентябрь куни Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси UZEX ҳамда Сингапурнинг Phillip Capital гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилган UZEX GLOBAL қўшма корхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг нархлар ўзгарувчанлиги даврида молиявий хатарлардан ҳимояланишни ташкил этишга оид қарори асосида йўлга қўйилди.
paxta
Товар ва ресурсларБаҳорда қадалган чигит кузда оқ олтинга айланади, лекин уни шунчаки хомашё сифатида сотмасдан, тайёр маҳсулотга айлантириш – бутунлай бошқа натижа. BRB кўмагида фаолият юритаётган Uzyarn House Textile корхонаси айнан шу мақсадда фаолият юритмоқда. Бу ерда ҳар дақиқада 100 километр, бир ойда эса қарийб 4 миллион километрдан ортиқ ип тайёрланади. Энг муҳими, заводдаги ишчиларнинг маоши ўз вақтида
Президент пахта-тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноатига оид иккита қарорни қабул қилди. Ҳужжатлар асосан ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, тайёр маҳсулот ҳажмини ошириш ва экспортни кенгайтиришга қаратилган. Хусусан, юқори рейтингга эга корхоналар учун ҚҚСнинг салбий фарқи 2 иш кунида қайтарилади. Шунингдек, толани чуқур қайта ишлаш лойиҳалари қўшимча молиявий қўллаб-қувватланади. Чарм-пойабзал со
Бизда йиллар давомида чорва учун унумдор ер ажратилмасдан, соҳани ривожлантириш талаб қилиб келинди. Лекин арзон озуқа бўлмаса, гўшт ва сут таннархи ҳеч қачон тушмайди. Президентнинг бу борада қарори айнан шу тизимли муаммоларни ҳал қилиш учун қабул қилинди. Эндиликда пахта ва ғалла майдонларининг нақд 50 фоизига чорва учун озуқа экинлари экилишига рухсат берилмоқда. Бундан ташқари, четдан наслдо
Бугунги йиғилишда пахта теримининг механизация даражаси 52 фоизга етгани, ўтган мавсумда 2,1 миллион тонна пахта машина ёрдамида йиғиб олингани айтилган. Бунинг ҳисобига кейинги беш йилда қўл меҳнати 1,8 баробар қисқарган. Навбатдаги вазифа ўлароқ пахтани машинада териш улушини камида 70 фоизга етказиш мақсадли кўрсаткич этиб белгиланган. Ишчи кучи нархи ошиб борар экан, қишлоқ хўжалигида рақобат
Агробанкнинг йиллик ҳисобот ва жорий йилги режалари бўйича тадбири давомида эътиборли рақамлар янграган. Унга кўра, Агробанк 2025 йилда Ўзбекистонда етиштирилган пахта хом-ашёсининг 80 фоизи, бошоқли дон ҳосилининг 95 фоизи молиялаштирган. Банк томонидан пахта ва ғалла ҳосилини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларнинг умумий ҳажми эса 15 трлн сўмни ташкил қилган. Шунингдек, Агробанк Хитой
Ўзбекистон халқи совет мустамлакачилиги ва "оғир эди" дейиладиган ўтган эпоха даврларида пахта ва ғаллани қўшиб ёзиш борасида аянчли тажрибаларни кўрган, бошидан ўтказган, керак бўлса, товонини тўлаган. Лекин ҳали бирон бир йилда, эски даврдаям, янги даврдаям газ қазиб олиш 2024 йил кўрсаткичлари билан бўлгани сингари кескин ошириб кўрсатилгани, кейин "корректировка" қилингани кузатилмаган эди. М
Пахтачиликда механизациялаш даражасини 85 фоизга етказиш учун келаси йил яна 800 та терим машинаси, 450 та кўп функцияли сеялка ва 3 минг дона плёнка йиғадиган машина олиб келиниши белгиланмоқда. 2013 йилнинг октябрида 2016 йилга келиб пахта теримининг механизациясини 80−90%га етказиш режалаштирилгани эълон қилинганди. 2021 йилдаги тадбирларда эса 2026 йилга келиб пахта терими механизациясини 60%
Ўзбекистон жуда қисқа вақт ичида АҚШ билан муносабатлар кун тартибини ўзгартира олди. Давлат раҳбарининг АҚШга ой бошидаги амалий ташрифи давомида имзоланган 100 млрд долларлик келишувлар бунинг яққол тасдиғи. 100 млрдни кўпчилик ўйлагандай Ўзбекистон АҚШга олиб бориб бермайди ва молиявий инвестиция сифатида киритмаяпти. Бу икки томонлама манфаатли умумий савдо айланмаси ҳақидаги келишувлар йиғи
Андижоннинг Марҳаматида октябрь ойининг бошидан бери теримчиларнинг терган пахталари учун пул берилмаган. Теримчи аёлларнинг пешона тери кластернинг чўнтагида қолган. Яъни Кластер Фермерлардан қарз, Фермерлар эса теримчилардан. Дарёнинг ёзишича, кластер “Марҳамат текстиль” МЧЖнинг 53 та фермер хўжалигидан 1 миллиард 600 миллион сўм қарзидан ҳозирда 490 миллион сўми олиб берилган. Қизиқ тарафи, ма
Агар қўшиб ёзишлар бўлмаётган бўлса, 4 октябрь куни ҳолатига Ўзбекистонда 1 899 974 тонна пахта териб олинган, бу ўтган йили 14 октябрь ҳолатидагидан 31 106 тонна кўпроқ. Ҳосил ўтган йилдагидан ҳам мўл бўлган. Теримга яхши бозорбоп пул тўланиб турса бас, об-ҳавоям яқин 15 кунда нисбатан қуруқ келадиганга ўхшайди. Дарвоқе, пахтанинг нархи 20 миллион сўмга етгач, биржа маълумотлар беришни тўхтатиб
1 январдан бошлаб, қишлоқ хўжалиги корхоналари деҳқон ва фермерларга ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (ғалла ва пахтадан ташқари) сотишда қўшилган қиймат солиғи ноль ставка қўлланилади. Масъуллар инқилобий дейилаётган мазкур қарор қишлоқ хўжалигини соядан чиқаришини таъкидлаб, соҳадаги деҳқон ва фермерларга бир триллион сўмгача маблағ қолдиришини айтишмоқда.
Бу йил, кўз тегмасин, пахта хом-ашёси етиштириш ва сотиш билан боғлиқ йил бошида тасдиқланган механизмлар фермерлар зиёнига мавсум якунланмай ўзгариб кетгани йўқ. 2024 ва 2023 йилги мавсумларда йил бошидаги қоидалар йил тугамай, чаппасига терс айланиб кетарди (шартли равишда, ўйин футбол билан бошланиб ҳоккей ва бокс билан тугарди). Фермер кузга бориб, ҳоким ва кластерга таланиб, нони яримта бўли
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу йилги мавсумда қўлда терилган пахтанинг 1 кг учун – 2 000 сўм тавсиявий нарх белгилангани, терим вақтида кластер, фермер хўжалиги раҳбарлари ва теримчилар ўртасида ўзаро келишув асосида терим нархи мустақил белгилаши ҳақида маълум қилмоқда. Вазирлик “1 килога 1800 сўм” қабилидаги хабарларни рад этган. Пахта етиштириш харажатларини қоплаш мақсадида фермерларга давлат б
Албатта, кузги йиғим-терим бошланган кунларда пахта ҳосили қанча тез йиғиб олинса, тола сифати шунча юқори бўлади, фермернинг даромади-ю, кейинги занжирларда ва қайта ишлаб босқичларида қўшилган қиймат ҳам шунча кўпроқ кенгаяди. Табиийки, фермерлар орқали теримга субсидия берилса, фақат айтайлик, 10 октябргача терилган пахтага ва шунингдек, камида килосига 1 800-2 000 сўмдан юқори тўланган теримг
Давлат раҳбари бугунги йиғилишда пахтани ўз вақтида, нобуд қилмай териб олиш учун фермерларга тоннасига 1 миллион сўмдан субсидия берилиши ҳақида маълум қилган. Ўтган йили 3,5 трлн.сўмлик бюджет субсидияси кластерларга берилган ва бу пахта теримини деярли рағбатлантира олмаган эди.
2024 йилда жуда зўр пахта ҳосили яратилганига қарамай, 2019 йилдан бери энг кам миқдорда пахта териб олингани бугунги нархларда акс этаётганини ҳам ҳисобга олиш керак. Пахта нархига зарарли маъмурий аралашувнинг оқибатлари ва ёмон прогнозлар ҳақида ўша пайтдаёқ айтилганди. Мана рағбатнинг ўлдирилиши ортидан териб олинмаган пахта туфайли ем қиммат ва гўшт-сут қиммат, ёғ қиммат. Энди нима бўлсаям,
Энергоқасамхўрларнинг маъмурий ресурслари ва бюрократияга таъсирини билган дўстлардан бири “хўп, нима қилса бўлади” дея сўрамоқда. Ёқилғи-энергетикасида бозор йўқ экан (энергоқасамхўрлар ва ёлғончи антиислоҳотчилар бунга эришди) ва бозорга қараб бир қадам ҳам қўймаётган эканмиз, нархларни ташқи тийиб турувчи глобал воситаларга ва антимонополия чораларига боғлашдан бошқа чора йўқ. Бу нима дегани?
Вазирликнинг “2024 йил октябрь ойидаги нархлар билан солиштирилганда, бугунги кунда шрот нархи 3 минг сўмдан 7 минг сўмга, шелуха 2 800 сўмдан 4 минг сўмга, омухта ем 2 900 сўмдан 3 700 сўмга… ошиши ҳам гўшт таннархига бевосита таъсир кўрсатаётганини алоҳида таъкидлаш зарур” деган хулосаларига қўшилмасликнинг иложи йўқ. Лекин ем нархининг ошиб кетишига нимага қўли тегса, зиёнга етаклайдиган чино
2025 йил учун пахта хом-ашёси хариди қоидалари ўзгарди. Унга кўра: Келгуси йил ҳосили учун пахта хомашёсининг бошланғич нархи (биринчи нав, иккинчи синф) 1 ноябрь кунида (2025 йил ҳосили учун 1 февралда) пахта толасининг Нью-Йорк биржасидаги фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Пахта хомашёси етказиб бериш бўйича олди-сотди (фьючерс, форва