Пахта ва чарм саноати учун янги имтиёзлар: нималар ўзгаради?
Президент пахта-тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноатига оид иккита қарорни қабул қилди. Ҳужжатлар асосан ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, тайёр маҳсулот ҳажмини ошириш ва экспортни кенгайтиришга қаратилган.
Хусусан, юқори рейтингга эга корхоналар учун ҚҚСнинг салбий фарқи 2 иш кунида қайтарилади. Шунингдек, толани чуқур қайта ишлаш лойиҳалари қўшимча молиявий қўллаб-қувватланади.
Чарм-пойабзал соҳасида эса 2026–2027 йиллар учун ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичлари белгиланди. Янги саноат зоналари ташкил этилади, инвестиция лойиҳаларига имтиёзли молиялаштириш жорий этилади, солиқ енгилликлари тақдим этилади, сувни тозалашдан ижарагача бўлган харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади. Дизайнер, технолог ва маркетологлар тайёрлашнинг янги тизими ҳам йўлга қўйилади.
Иккала қарорнинг умумий мақсади бир хил: хомашёни эмас, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотни кўпроқ ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш.