19K72Telegramda ochish
Ширкатлар кимнинг томоғига тиқилмоқда? Тошкентдаги ширкатларга улар хизмат кўрсатаётган кўп қаватли уйларни бошқарув компанияларига ўтказиш мақсадида босимнинг янги, янада кучайган тўлқини бошланган. Босимларнинг бу сафарги воситаси текширувлар ва жарима илиш бўлаётгани айтилмоқда. Газета Юнусобод, Учтепа ва Яшнобод туманларидаги ширкатлар раислари, ўзини ўзи бошқарув шаклидаги уйлар вакиллари ҳамда аҳоли билан суҳбатлашган, улар бугун қандай босим усулларига дуч келаётгани ва барча уйлар бошқарув компанияларига ўтказилган тақдирда нимадан хавотирда эканини сўзлаб беришган. Ширкатлар раислари ва бевосита бошқарув шаклидаги уйлар вакилларининг айтишича, йил бошидан бери уларнинг кўпчилиги Уй-жой инспекцияси томонидан ўтказилаётган қатор режадан ташқари текширувларга дуч келган. Инспекторлар бир неча марта келади, бошқарувчилар эса доимий босим ва амалдаги бошқарув шаклидан воз кечишга уринишлар ҳақида гапирмоқда. Текширувлардан кейин кўпинча маъмурий баённомалар расмийлаштирилади. Учта маъмурий жазо бошқарув органини бошқарув ташкилотлари реестридан чиқариш учун асос ҳисобланади. Шунинг учун юз бераётган ҳолат айнан уйни бошқариш шаклини ўзгартиришга қаратилган янги тактикадек кўринмоқда. Кейинги ойларда бошқарувчи органлар реестридан фақат ширкатлар чиқарилмоқда (бу ҳақдаги ахборотларда реестрдан чиқариш сабаблари ва тафсилотлари очиқ эълон қилинмайди). Масалан, Андижон, Сурхондарё, Хоразм, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида бирон дона уй-жой мулкдорлари ширкатлар қолмаган (маъмурий босим ва шерик чўнтаклар томонидан тўлиқ қатағон қилинган). Ширкат раисларидан биридан иқтибос: "Мен бошқарув компаниялари ҳам ширкат ва бевосита бошқарувдагидек жаримага тортиладими, деб сўрадим. Менга айрим ҳолларда оғзаки ёки ёзма огоҳлантириш билан чекланиш мумкинлигини айтишди. Шундай жавобдан кейин турли бошқарув шаклларига нисбатан турлича ёндашув қўлланилаётгандек таассурот пайдо бўлади". Ширкатларга бўлаётган маъмурий ҳужумлар янги даражага чиқаётганига Юлий ака Юсупов ҳам эътибор қаратган. Истеъмолчилар соғин сигирга айлантирилган севимли бошқарув компанияларга нисбатан эса бутунлай бошқача муносабат шаклланган: "Агар ширкатлар текширилса, бошқарув компаниялари ҳам текширилиши лозим. Агар ягона талаблар бўлса, улар барчага бир хил татбиқ этилиши керак. Шунда бир ёқлама ёндашув ва босим ҳақидаги гап-сўзлар ҳам бўлмайди".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin