Кунўз ўтган йили бузиб юборилган Юнусобод бозори ўрнида улкан қаровсиз ҳудуд пайдо бўлганига эътибор қаратиб, шаҳар ҳокимлигини саволга тутган. Давлат капиталига берган пул ҳисобига бино қуриб, сотувчига айланган ҳалол-пок бонкирлар олдиган қўйилган вазифалар ва кўз-кўз қилинган презентацияларга кўра, Юнусободда аллақачон 8 қаватли бозор пайдо бўлиши керак эди. Лекин 8 қаватли бозор қачон битиши
Yunusobod
Joylar24 июндан 1 июлгача бўлган ораликда мол гўштининг нархи 0,1% арзонлаб, 122 627 сўмни ташкил этган. Қўй гўштининг нархи деярли ўзгаришсиз, 133 432 сўм даражасида қолган. Энг қиммат мол гўшти Юнусободда (135 909 сўм, энг қиммат қўй гўшти Шайхонтоҳурда (150 000 сўм) сақланмоқда. Мол гўштининг энг сезиларли арзонлашуви Пахтакор туманида (-4,0%), қўй гўштининг энг сезиларли арзонлашуви эса Зоминда (-2
Тошкентдаги ширкатларга улар хизмат кўрсатаётган кўп қаватли уйларни бошқарув компанияларига ўтказиш мақсадида босимнинг янги, янада кучайган тўлқини бошланган. Босимларнинг бу сафарги воситаси текширувлар ва жарима илиш бўлаётгани айтилмоқда. Газета Юнусобод, Учтепа ва Яшнобод туманларидаги ширкатлар раислари, ўзини ўзи бошқарув шаклидаги уйлар вакиллари ҳамда аҳоли билан суҳбатлашган, улар бугу
17-24 июнь оралиғида муҳим маҳсулотлардан сабзи яна энг юқори қимматлаган сабзавот бўлиб қолган, апрелнинг бошидан буён тинимсиз ошаётган сабзи нархига яна 6,8% қўшилган. Шунингдек, гуруч 2,2%га, пиёз 2,1%га, товуқ гўшти 0,3%га, пахта ёғи 0,2%га, кунгабоқар ёғи 0,1%га қимматлаган. Мол гўшти аввалги ҳафтадаги пасайишдан сўнг, яна 0,2%га, 122 775 сўмгача қимматлаган бўлса, қўй гўшти нархи деярли ўз
10-17 июнь оралиғида мол гўшти 0,1%га — 122 547 сўмгача, қўй гўшти 0,2%га — 133 447 сўмгача арзонлаган. Мол ва қўй гўшти нархининг янги йил арафасида бошланган тўхтовсиз ўсиши ўтган ҳафтада тўхтаган. Мол гўштининг кўп арзонлашиши Қувасойда (-6,5%), қўй гўштининг энг кўп арзонлашиши Мирзо Улуғбек туманида (-4,9%) кузатилган. Энг қиммат мол гўшти (136 818 сўм) ва қўй гўшти (151 364 сўм) Юнусободда
Narxtahlil'га кўра, 3-10 июнь кунлари мол гўшти 0,3%га (122 724 сўм), қўй гўшти 0,2%га (133 698 сўм) қимматлаган. Охирги марта нўшт нархининг бундан секинроқ ўсиши 29 апрель-6 май оралиғида кузатилганди. Энг қиммат мол гўштиям (136 818 сўм), энг қиммат қўй гўштиям (151 364 сўм) Юнусободда кузатилган. Ҳафта давомида мол гўштининг энг юқори суръатда қимматлашиши Яккабоғ туманида (+6,8%), қўй гўшти
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти кузатувларига кўра, 2026 йил май ойида Тошкнет шаҳрида ижара таклифлари кескин, 21%га қисқарган ва апрелдаги 22,8 мингдан 18,1 мингтагача тушган. Ижара нархи йиллик ҳисобда 10%га қимматлаган ҳолда, 1 хонали квартиралар ижараси 14,3%га ошган (айрим туманларда 33,0%гача). Ижарага таклиф этилган хонадонларнинг атига 10,9%и 1 хонали квартиралар ҳисобига
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази апрель ойи ҳисоботи ва аввалги ойлар ҳисоботлари солиштиришса, апрелда пойтахт Тошкентда ижара бирданига 3,4% қимматлаган ва ўртача ҳар квадрат метр 9,2 долларга етган. Март ойида ижаранинг 2,7%га, февралда 2,3%га қимматлашуви қайд этилганди (расмий статистика ижара қимматлашувини бунча сезмаяпти). Баҳор ойларида ижаранинг сезиларли қимматлашуви Тошкент
1,5 йиллик танаффусдан кейин Тошкент шаҳрининг айрим туманларида уй-жойга инвестициялар яна омонатлардан кўра манфаатлироқ бўла бошлаган. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти таҳлилларига кўра, 2026 йил март ойида Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги (ижара+нарх ўсиши) 14,6 фоизгача етган (2025 йил март ойида 6,2%). Айни пайтда Миробод туманида 1 хонали квартираларг
Бозор иқтисодиётининг энг гўзал жиҳати — бу рақобат. Рақобат бор жойда сифат ўсади, нархлар тизгинланади ва пировард натижада истеъмолчи ютади. Бир пайтлар ритейл бозорининг асосий драйверларидан бўлган Makro тармоғининг янгиланиш ва катта иштиёқ билан бозорга қайтаётгани — бу шунчаки корпоратив янгилик эмас, балки иқтисодий жиҳатдан жуда ижобий сигнал. Яқин вақтда тармоқ Учхоз (Янги Ўзбекистон),
Назаримда, Тошкент шаҳар ҳокими, янги ва эски Юнусобод ҳокими Президентнинг давлат мулки объекти бўлган футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш ва сотувга чиқариш тақиқланиши тўғрисидаги қарорини ўқимаган. Бўлмасам, Юнусободдаги 122-мактабнинг стадионини аллақандай ноунеймлар келиб ўраб-эгаллаб олишига индамай қараб туришмаган бўлишарди. Энди халқимиз мактаблар олд
Пойтахт Тошкентда парковка қуришга ажратилган, лекин кейин ажратилган ер майдонларида "дом" қурилган ё бизнес марказга айланиб кетган мисоллар нечта? Ўнлабми? Йўқ, ишонч билан айта оламан, бунақа мисоллар юзлаб. Пойтахтда бирон квартал ёки маҳалла йўқки, масалан, 2010-2020 йилларда гаражлар бузилмаган. Чилонзордан тортиб Юнусободгача ҳозир шу гаражлар ўрнида ваъда қилинганидек, режалаштирилганиде
Тақдимотга кўра, Тошкент шаҳридаги "Юнусобод" тўлиқ қайта қурилади ва унинг майдони 5 баробарга кенгаяди. Бу эса қисман тирбандликни ҳам олдини олади. Қурилиш даврида эса бозор ўз фаолиятини тўхтатмайди. Таъкидланишича, янги бозор уч қаватли экобозорга айланади. Унинг ёнида ҳунармандлар ва заргарлар учун савдо майдонлари ва кўнгилочар марказга эга замонавий мегамолл пайдо бўлади. Умумий майдон 1
Махфий қарорлар билан ўзбек газ конлари ва ўзбек газ инфратузилмасини эгаллаб олган олигархия ўтган 10 ойда 2,6 млрд.кубдан ортиқ, ўзбек иссиқхоналари эҳтиёжи учун камида 2 йилга етадиган ўзбек газини экспорт қилган ва ноябрдаям газ экспортини қасиратиб давом эттирмоқда. Албатта, кипрликми, швейцарияликми ёки гонконглик олигархия билан эти ва тирноғини ажратиш имконсиз даражага етган шонли энерге
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг маълум қилишича, 2019-2022 йилларда 470 дан зиёд ҳолатда мактаблар балансидаги объектлар ноқонуний равишда сотиб юборилган. Бу бўйича вазирлик томонидан 180 дан ортиқ ҳолатда фуқаролик ва маъмурий судларга мурожаат қилиниб, 58 та объект мактаблар балансига қайтарилган. Ҳозирда ноқонуний бериб юборилган ёки сотилган объектларни мактаблар бала
“Шу яқиндаги қозонхонада вақтинча электр энергияси узилгани сабабли қувурларда босим кўтарилиб кетган…” "Қувур ёрилиши туфайли Юнусубодда кўча ва уйларни сув босган". Сиз нима деб ўйлайсиз, ҳатто қозонхонада авариявий свет ўчадиган мамлакатда қурилиши айтилаётган АЭС реакторида свет ўчмайдими? Электр таъминотисиз қолган ва қайнашни бошлаган реакторда қандай занжир реакциялар бошланади?
Мактаблар ҳудудидаги сотиб юборилган ер майдонларини қайтариш ўрнига қолганиниям сотиш янги тўлқин билан давом этадиган кўринади. Тасдиқланганидан кейин маҳаллабай юришни бошлаган пойтахт ҳокимига сотиш мумкин бўлган ер майдонларини презентация қилишни бошлашган. Улар орасида илгари мактаб бўлган ва яна мактабга айлантирилиши кўзланган лицейнинг 27,5 сотихли ер майдони ҳам бор. Эмишки, бу жой ўли
Тошкентда уй жой ва ижара нархларининг юқори суратда ўсиши давом этмоқда. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти пойтахт туманларида уй-жойга киритиладиган инвестициядан олинадиган даромадларни Жорда методологияси асосида нарх ўсиши ва ижарадан биргаликда ҳисоблаб кўрган. Демак, ижара+нарх ўсиши нуқтаи назаридан Миробод ва Мирзо Улуғбек туманлари ўта жозибадор бўлиб қолмоқда. Мирободда 3
Айни дамда Юнусободда свет йўқ. Лекин энергетика вазирлиги бу ҳақда ёзмайди. Чунки свет ўчиш навбати Юнусободдаги мавзеларга келгани ҳақида Ўзбекистон-24 ё Кремлнинг пропаганда аҳлатхоналари бўлган Россия-24 кўрсатмайдику. Вазирлик қайдан билсин Юнусободда свет йўқлигини?! Шунинг учун вазирлигимиз Юнусободдан эмас, АҚШдаги энерготақчилликдан қаттиқ ташвишда. Чунки вазирлик кабинетларида ўрнатилга
Соддалаштириш баҳонасида қийинлаштириш Ташқаридаги ҳаётга солиқ тўловчиларнинг ҳисобига олинган Мерседесда ястаниб ўтириб, қорайтирилган ойнасидан қарайдиган, улкан кабинети, комфорт дам олиш хонаси, ҳашаматли қабулхонаси ўлчовлари билан ўзининг қуратини бошқа амалдорлар қудрати билан солиштирадиган, Ўзбекистон 24 ёки Россия 24 канали воситасида воқеликни қабул қиладиган ўзбек чиновниклари учун с