27K66Telegramda ochish
Ноқонуний сотиб юборилган 58 та объект мактаблар балансига қайтарилди — Ҳилола Умарова Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг маълум қилишича, 2019-2022 йилларда 470 дан зиёд ҳолатда мактаблар балансидаги объектлар ноқонуний равишда сотиб юборилган. Бу бўйича вазирлик томонидан 180 дан ортиқ ҳолатда фуқаролик ва маъмурий судларга мурожаат қилиниб, 58 та объект мактаблар балансига қайтарилган. Ҳозирда ноқонуний бериб юборилган ёки сотилган объектларни мактаблар балансига қайтариш бўйича иш олиб борилаётгани айтилди. Вазир айтганидек, ҳақиқатан ҳам мактабларнинг ер майдонлари ва биноларини сотиб юбориш 2023 йилгача роса авж олган. 2023-2024 йиллар давомида эса бундай ҳолатлар кузатилмагани таъкидланди. Лекин бу дегани уринишлар йўқ, қолмади дегани эмас. Эсингизда бўлса, шу йил баҳорда Юнусобод тажрибаси дея мактаб ҳудудидаги ер майдонларини сотишга ҳаракатлар юз берди. Ёки бўлмасам, хусусийлаштириш дастурига юзлаб мактаб ва боғча ҳудудлари қўшиб юборилди. Нима учун мактаб ер майдони ва бинолари дахлсиз бўлиши керак? Бу масала шуниси билан яна долзарбки, бу кетишда 2 млн.га етадиган ўқувчи ўрни етишмовчилигини бартараф этишнинг энг арзон ва осон йўли мавжуд мактаблар ҳудудида мактаб биноларини қуриш ҳисоблайман. Айниқса, пойтахтда ва йирик шаҳарларда. Вазирликнинг позициясини қўллаб-қувватлаган ҳолда, уни янада кучайтиришни истаган бўлардим. Хусусан, бюджет тизимидаги мактаблар ва боғчалар макони "хусусийлаштиришдан" дахлсиз бўлиши ва уларнинг ҳудудини сотишни қонун билан тақиқлаш керак бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin