Мактаблар, боғчалар аа касалхоналар ер майдонларини сотворишда давом этиш мумкинми?
Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилгани эълон қилинди. Зўр янгилик, дея чапак чалишга шошилманг. Нормал давлатларда бунинг номини сиёсий алдов, сайловчилар манипуляцияси дейилади.
Чунки сайлов-палов кампанияси вақтида янграган қонунчилик ваъдаси бошқачароқ ва кенгроқ эди: Одолотчилар
боғлардан ташқари болалар оромгоҳлари, таълим ва тиббиётга оид давлат объектлари ва уларнинг ҳудудларини сотиш, хусусийлаштиришни қонунчилик даражасида тақиқлашни ваъда этишганди.
Ё бу одолотчиларнинг эсидан чиқиб қолган ё мактаб, боғча ва касалхоналар ер майдонларини сотиб чайишда давом этишни истаётган муттаҳам ҳоким ва аёнларнинг режалари бошқа.
Эслатиб ўтамиз, янги Ўзбекистонда юзлаб мактабларнинг ер майдонлари сотиб юборилган. Мактаб майдонларини сотиш тўхтамай давом этмоқда.
Боғчалар, шифохоналар сотилмоқда.
Бу битта, иккита ҳолат эмас. Тизимга айланган. Мактаб, боғча, кутубхона ва касалхоналар ўрнини сотиш бўйича бутун бошли Дастур қабул қилинган. Давактив бош, вазир ва ҳокимлар ёнбош.
Шу ишларнинг ҳаммаси бир ярим йил аввал ижтимоий давлат деб эълон қилинган Янги Ўзбекистонда рўй бермоқда.
- https://parliament.gov.uz/oz/news/deputatlar-tashabbusi-bilan-aholi-tomonidan-uzoq-kutilgan-yangi-qonun-loyihasi-qonunchilik-palatasiga-kiritildigov.uz
- https://t.me/adolat_uz/22343@adolat_uz
- https://t.me/the_bakiroo/6550@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/7991@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/8198@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/7978@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/8094@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/8217@the_bakiroo