Пенсия жамғармаси директори билан Lolazor’даги суҳбатда пенсия ислоҳоти давомида ўқитувчиларнинг 5 йил олдин пенсияга чиқиши имтиёзи ҳақида ҳам сўрагандик. Мазкур имтиёз 1993 йилдан 2011 йилгача амал қилган, кейин тўсатдан, ҳеч бир тушунтириш ва изоҳсиз бекор қилиб юборилган (ўқитувчилар 25 йил стажи бўлган тақдирда — эркаклар 55 ва аёллар 50 ёшда пенсияга чиқиши мумкин бўлган). Ўтган ёмон замон
gov.uz
HavolalarАфсуски, Ochiq Palament'даги жонли эфир қанақадир сабаб билан узилиб қолди ёки уздирилди. Парламентнинг тўртта ва яна яримта адашган фойдаланувчи кириб қолсагина кўрадиган сайтига киришга тўғри келади.
Пойтахт Тошкентда 1 октябрдан автобус ва метрода йўл ҳақини нақдсиз тўловда 1 700 сўмдан 2 500 сўмгача — 47 фоизга ошириш таклиф қилинган Лойиҳада ўтган даврда йўл ҳақи таннархининг қандай ўзгаргани, тарифларнинг ошиши бюджетдан ажратилаётган субсидияларни қанчага камайтириши ёки ўсишдан тўхтаттириши ҳақида маълумот ёки ҳисоб-китоблар келтирилмаган. Жамоат транспорти энергетикадан кейинги энг кўп
Бугун Қонунчилик палатасида Бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳукуматнинг 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича ҳисоботини тақдим этган. Ялпи мажлис йиғилиши, афсуски, яна YouTube’да жонли эфирда кетмаган (кеча Қўчқоровнинг чиқиши форумда жонли эфирда кетди, бутун дунё кўрди, демак, қилса бўларди), парламентнинг тўртта ва яна яримта адашган фойдаланувчи кириб қол
Ҳукумат комиссиясининг электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва таъминот, шунингдек, табиий газни транспортировка қилиш ҳамда газ таъминоти хизматлари бўйича тартибга солинадиган тарифларининг аввалги таҳрирлари эълон қилинмагани учун истеъмолчиларда савол туғилиши табиий. Энергокомпаниялар учун тарифлар ўзи қандай ўзгарди? Ёзилишича, тартибга солинадиган тарифлар электр энергиясини
Ҳукумат комиссияси биринчи марта нафақат генерация қилувчи станциялардан сотиб олинадиган электр энергияси, шунингдек, транспортировка (МЭТ) ва тақсимловчиларнинг (ҲЭТ) тарифларини ҳам очган. Аввал генерация субъектлари бўйича тарифларни узуқ-юлуқ кўринишда ва норасмий манбалардан олишга (1, 2) тўғри келарди. Демак, ИЭСлар бўйича энг арзон тариф ҳалиям амирликлар компаниясига сотилди дейилган Та
Ҳукумат комиссияси янги тарихимизда биринчи марта газ ва электр энергиясининг улгуржи нарх ва тарифларини эълон қилмоқда. Лекин газ мисолига келсак, тарифларнинг ягона газбассейн - UzGasTrade газ қазиб олувчилардан сотиб оладиган қисми яна тўлиқ очилмай қолган. Илгари, шонли энергетиклар даврон сурган даврда, масалан, соғин сигирга айлантирилган Ўзбекнефтегаз учун атайин энг паст тарифлар, чўнтак
"Отаси" бир йил аввал Сингапурда рўйхатдан ўтган, роса бир йил аввал антимонополия органи таъсисчиликни турк компаниясидан сингапурликлар назоратига ўтказишга рухсат берган Multinational Mine Group МЧЖ ХК 2026 йилнинг ярим йиллиги якунлари билан 332,1 млрд.сўм солиқ тўлаб, йирик солиқ тўловчиларнинг 12- қаторидан жой олган. Multinational Mine Group сайтида ёзилишича, олтин қазиб олиш соҳасида ян
President AI Award 2026 танловига аризалар қабул қилиш муддати 15 августгача узайтирилибди. Бу, аввало, тайёр маҳсулоти бор, лекин ҳужжатларини топширишга улгурмаган жамоалар учун қўшимча имконият. Танловга фақат режа ёки концепция эмас, ишлайдиган MVPга эга AI стартаплар қабул қилинади. Лойиҳалар давлат бошқаруви, саноат ва тадбиркорлик, тиббиёт, таълим, яшил иқтисодиёт ва агротехнологиялар йўна
Пойтахт ҳокими Тошкент шаҳрининг 12 та туманидан 10 тасининг ҳокимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида фармойиш қабул қилган. Фармойишга асос ўлароқ Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 22 июлдаги тақдимномаси келтирилган. Рўйхатга негадир кейинги кунларда шов-шувли ва резонансли воқеалар рўй бераётган Яккасарой (1, 2) ва шунингдек, чеккароқ Янгиҳаёт туманлари тушмай қолган. Газе
Ўзбекистонда технологик ва AI-лойиҳалар учун икки Президент танловига аризалар қабул қилинмоқда. President Tech Award фонди — 5 млн доллар: — «Инкубация» — ишчи прототипга эга жамоалар учун, 25та ғолиб учун 40 минг долларлик грант; — «Акселерация» — биринчи сотувга эга стартаплар учун, 15та ғолиб учун 100 минг долларгача инвестиция; — «Энг яхши стартап лойиҳаси» — инвестиция жалб қилишга тайёр ст
Тўғриси, шунақа ишлар ҳудудларда, зўравон ҳокимлар илкидаги вилоят ва чекка туманларда бўлса, биров ҳайрон бўлмайди. Лекин охирги ойларда бўлаётган антиқа ишларга қаралса, айнан пойтахт Тошкент тадбиркорлар устидан масъулиятсиз ва оқибатларини ўйланмаган тажрибалар ўтказадиган маконга айланаётганга ўхшайди. Йил бошидан бери пешлавҳа қирғини, дўкон-бекатлар ғорат қилиниши, янги қурилган нотураржой
Бухоро футбол клубига маҳаллий бюджетдан 5 млрд.сўм ажратилган Бухоро вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ботир Зариповнинг ташаббуси билан «Бухоро» футбол клубидаги молиявий муаммоларни бартараф этиш учун 5 миллиард сўм маблағ ажратилган. Халқ депутатлари вилоят кенгаши маҳаллий бюджет ҳисобидан клубни қўллаб-қувватлашини маъқуллагач, 5 млрд сўм маблағ жамоа ҳисоб рақамига ўтка
Рақобат қўмитаси томонидан "VFS Global Services UBKN" МЧЖ Австрия, Венгрия, Люксембург, Нидерландия, Дания, Белгия, Болгария, Хорватия, Чехия, Эстония, Финландия, Греция, Ирландия, Латвия, Литва, Буюк Британия, Швейцария, Янги Зеландия, Исроил ва Мальта давлатларига, «Vizametric» МЧЖ Америка Қўшма Штатларига чиқиш учун виза хизматларини кўрсатиш бўйича “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига
МЧЖ мақомида бўлган, лекин янги даврда ўзбек бизнесининг акулаларига айланган ("чемпион тадбиркорлар") қатор компаниялар жамият аҳамиятига эга ташкилотлар ўлароқ реестрга қўшилган (6- мезон бўйича). Масалан: Korzinka (ANGLESEY FOOD, BALTON TRADING) Uzum ва унинг шўъбалари ARTEL ELECTRONICS MANUFACTURING AKFA BUILDING MATERIALS DISCOVER INVEST GLOBAL SANOAT ENERGETIKA GURUHI ва шўъбалар MY FREIGH
Бекорга олдиндан хурсанд бўлган эканмиз. Янги Ўзбекистонда қонунлардан устувор истиснолар борлигини унутиб қўямиз. Эълон қилинган Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрига шу пайтгача ёпиқ бўлиб фаолият кўрсатаётган, лекин триллионлаб даромад ва активларга эга чиқаётган қатор конторалар қўшилмаган. Яндекс (ёки унинг шўъбалари) йўқ. Wildberries йўқ. UzIMEI (оператори Information Technology Cente
Шаҳар ҳокимининг қарори билан бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларида таом тайёрлаш мақсадида маиший суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриш вазифаси қўйилмоқда. Чиновниклар тилидан халқ тилига кўчирсак, ошхона ва ресторанларда пропан (суюлтирилган газ) ишлатиш тақиқланмоқда. Бизнесга нисбатан бундай репрессив қарор фақат ёнғин
Ўтаётган ҳафтад Uzbekistan Airways Россияга қатновлар сонини қисқартираётганини очиқлади. Монополистимиз парвозларнинг қисқариши шимолнинг айнан қайси шаҳарларига оид бўлишига ойдинлик киритмаган. Авиация ёқилғиси танқислиги ва унинг қимматлашиши асосий важ ўлароқ келтирилган. Россия йўналиши Uzbekistan Airways учун ташқи парвозларнинг биринчи рақамлиси ҳисобланади (мавсумга қараб жами парвозлар
Депутатларимиз ўтаётган ҳафта билиб-ми ё йўқ, адолатли ишга қўл уришипти. Хорижий тилдан ўзлашган еттита атамани ўзбекча муқобилларига алмаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишипти. Ўзбекчаланган атамалар орасида айниқса, маркировкалашни - тамғалаш деб ўзгартиришганидан кўнглим тўлди. Мана энди маркировкалашнинг асл маъно-мазмунини ифодаловчи калима расмий муомалага
Бундай ҳолатда қурилиш ишларини бошлашдан олдин барча зарур ҳужжатларни расмийлаштириш муҳим. Аввало лицензияга эга лойиҳа ташкилотида уй лойиҳасини тайёрланг. Кейин эса уни my.gov.uz портали орқали келишиб, қурилиш ишларини бошланг. Уй битгач, объектдан фойдаланиш учун рухсатномани ҳам онлайн тарзда олиш мумкин. Ҳужжатларсиз қурилган объектлар қонунчиликка мувофиқ жаримага сабаб бўлиши, айрим ҳо