Бекорга олдиндан хурсанд бўлган эканмиз. Янги Ўзбекистонда қонунлардан устувор истиснолар борлигини унутиб қўямиз. Эълон қилинган Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрига шу пайтгача ёпиқ бўлиб фаолият кўрсатаётган, лекин триллионлаб даромад ва активларга эга чиқаётган қатор конторалар қўшилмаган. Яндекс (ёки унинг шўъбалари) йўқ. Wildberries йўқ. UzIMEI (оператори Information Technology Cente
Yandex
Tashkilotlar19–20 май, Тошкент Асосий йўналишлар: финтех, чакана банкинг, тўлов тизимлари, ислом молияси, RegTech, AI, киберхавфсизлик, кичик бизнес, криптотартибга солиш, ритейл. Асосий спикерлар ва иштирокчилар: Қозоғистон Миллий банки, Грузия МБ, Ўзбекистон МБ, Da Afghanistan Bank, Озарбайжон МБ, ИЛМА, Alipay, HUMO, Revolut Digital Assets Europe, Mastercard, Uzum Bank, Ozon Bank, Octobank, Tencent, MOST H
Unicorn Time подкастида MyTaxi асосчиларидан бўлган Акмал Пайзиев Ўзбекистон бозорида энг авж олган иллат —қайсидир севимли компанияга имтиёзлар ва истиснолар берилиши, қолганлардан эса қонун талаб қилиниши каби икки хил стандартларни такси агрегаторлари мисолида тушунтирган. “MyTaxi фақат лицензияси бор ҳайдовчиларни олган, чунки давлат буни қаттиқ контроль қиларди... Yandex келди, умуман қоидал
Йўловчиларнинг авиакомпания фаолияти билан боғлиқ саволлари кўпайган шу кунларда My Freighter компанияси таркибидаги Centrum Air парки учун яна бир Airbus A321-251 NEO келтирилаётгани ёзилмоқда. Бу авиакомпаниянинг ўз флотини босқичма-босқич кенгайтиришда давом этаётганини кўрсатади. Самолётнинг қайси модель экани муҳим, балки. Лекин хусусий авиакомпаниялар учун энг асосий омил бу флот ҳажми. Сам
Президентнинг 15.09.2025 йилдаги 282- сонли қарори асосида Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари, уларнинг молиявий ҳисоботлари ва аудитига қўйиладиган талаблар ҳамда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби ишлаб чиқилган. Эндиликда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрига активлари ва йиллик тушуми миқдори, ходимларининг сони, шунингд
Барака топгурлар, лоф сарлавҳа тўқиш ҳам эви билан-да. Мен spot'ни жуда ҳурмат қиламан, қадрлайман ва муваффақиятларидан қувонаман. Лекин мана шунақа сарлавҳалар ичимни оғритади. 45 даража жазирама иссиқда, қорда, ёмғирда, пиёда, великда ва мопедда буюртма ташиётганлар ва буюртма бераётганлар Yandex'га тўламоқда. Акси эмас. Газга ва 80 бензинга суткалаб, соатлаб навбатда туриб, қишда музлаб, ёзда
Агентликнинг ўчириб юборилган постига қараганда, “миллий тўлов тизимларидаги операциялар бўйича мукофотлаш шартлари халқаро тўлов тизимларига нисбатан камроқ экани” муҳокама қилинган учрашув Ўзбекистонда беш йил давомида рўйхатдан ўтмай ва солиқ тўламай ишлаган Яндекс раҳбарияти билан ўтказилган. Spot учрашув ҳақидаги пост агентлик каналидан ўчирилиб, Яндекс номи олиб ташланиб, қайта жойланганига
Курбанов Soliq иловасида йиғилган кэшбекларни картага чиқариб олиш учун комиссия бирдан 2%гача кўтарилганига эътибор қаратмоқда. Илгари комиссия миқдори 0,7% эди. Маълумот учун ойига ўртача 100 млрд.сўмгача кэшбек тўланади, картага ўтказишда ушлаб қолинаётган комиссия 700 млн.сўмдан энди 2 млрд.сўмгача ошмоқда. Комиссиянинг оширилиши ва қайси асосларга кўра оширилиши ҳақида бирон расмий оферта эъ
Рақобат қўмитасига кўра, Yandex ва Express24 ўртасидаги битим монополияга қарши орган билан олдиндан келишиш (розилик олиш) талабларига номувофиқ, чунки, корхоналарнинг акциялари (улушлари) сотиб олинмаган ва қўшиб олиш ёки қўшиб юбориш ҳолатлари содир этилмаган. Яъники, антимонополия органига кўра, бу битим учун фаолиятини бирлаштираётган икки субъект розилик олиш шарт эмас. Бу ажойиб формулиро
Рақобат қўмитаси такси агрегатори хизматлари бозорида “YandexGo UB” МЧЖ ҳамда тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “YANDEX EATS” МЧЖ ХК, “EXPRESS24 APP” МЧЖ (Express24 хизмати)ларни устун мавқега эга рақамли платформа операторлари деб топган. Антимонополия органининг бу қароридан келиб чиқилса, етказиб бериш хизмати бизнесларини б
Ўзбекистонда етказиб бериш бўйича илк сервислардан бўлган Express24'нинг Yandex томонидан сотиб олиниши ҳақидаги хабар, истеъмолчи сифатида менга ёқимли эмас. Гап фақат Express24 миллий сервис бўлганида, унга нисбатан лояллик мавжудлигида ҳам эмас. Гап ҳозир Yandex сервисларига нисбатан симпатия йўқлиги, унинг узоқ вақт турли рўкачлар билан солиқ тўлашда бўйин товлаб келганида ҳам эмас. Ҳозир мас
Қозоғистон Рақамли ривожланиш вазирлиги Яндекс сервисларидаги узилишлар ва yandex.kz домени фаолияти вақтинчалик тўхтатилганини интернет-ресурс Қозоғистондан ташқарида жойлаштирилгани билан изоҳлади. Грузия Шахсий малумотларни ҳимоялаш хизмати Яндекс иловаси фойдаланувчилари маълумотларини қайта ишланиши қонунийлигини текширмоқда. Финландия Яндексдан мижозларга оид маълумотларни Россияга узатишн
Қўшма штатлар Россиянинг яна бешта банкини блокловчи санкцияларни кўзда тутувчи SDN (Specially Designated Nationals and Blocked Persons) рўйхатига қўшди. Улар «Тинькофф», «Юнистрим», «Солидарность», Локо-банк ва Петербург СКБ. Юнистрим банки шу номдаги пул ўтказиш операторининг эгаси ҳисобланади. Тизим Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ўтказишда етакчилардан бири. Санкция киритилгвн Тинькофф
Компания Ўзбекистондаги нотижорат ташкилотлари учун Yandex Go иловасида саёҳатлар ва ўз хизматларини етказиб бериш имкониятини яратди. Улардан жамғармалар палаталари ва ихтисослашган мутахассислар – шифокорлар, психологлар, реабилитаторлар фойдаланиши мумкин бўлади. Хайрия дастури доимий бўлади, ҳозирда унга тўртта ташкилот уланган: Ezgu Amal, ONA, ШАРОИТ ПЛЮС, KAPALAK BOLALAR. 22 июн куни бўлиб
Кечаги куннинг эътиборли воқеаларидан бири Давлат раҳбарининг автобусда шаҳар кезиши бўлди. Раҳбарнинг "салгина ўзгардими" деган саволи бежиз бўлмаса керак, чунки жамоат транспорти сифатини яхшилашда қилинадиган ишлар ҳали жуда кўп. Янги автобус ва электробусларнинг келтирилиши бу илк қадам холос. Ҳал қилиниши керак ишлар жуда кўп. Биринчи иш бу автобусларнинг пробкадан қутқариш, яъни кафолатланг
Антимонополия уйғонаётганга ўхшайди. Ҳарқалай, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев билан интервью билан танишган ўқувчида шундай умидлар пайдо бўлади. Интервьюдаги қатор тезислар танлов истагидаги истеъмолчи учун ҳам рақобатли бозорга киришга тайёр бизнес учун ҳам жуда қизиқ. Имзосини кутаётган “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг
йича лойиҳа тақдим қилинганди. Тақдимот доирасида электромобилларга сервис хизмати кўрсатиш шохобчалари тармоғини кенгайтириш масаласи ҳам кўтарилди. Яқин икки йилда икки мингта қувватлаш станциялари ўрнатиш масаласи қўйилди. Яндекс вакиллари вақтни йўқотмай
Буни молиявий "темир девор" десак ҳам бўлади, лекин ўзини ўзи жазолашдан бошқа нарса эмаслиги назарда тутилса - бу русча харакири. Россия Госдумаси учинчи, охирги ўқишда рус компанияларининг хорижий биржалардан мажбурий делистинг қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Унга кўра хорижий майдончаларда депозитар распискалари муомаласини йўлга қўйган компаниялар распискаларни акцияларга мажбурий тар
Россияга қарши санкцияларнинг навбатдаги пакети ўз ичига қуйидаги чекловларни олади: Энергетика секторига инвестицияларга тақиқ; Россиядан пўлат маҳсулотлари импортига тақиқ; Россия ва унинг компанияларига кредит рейтинги беришга тақиқ; "Роснефть", "Газпром нефть", "Камаз", "Транснефть" билан ҳар битимлар тузишга тақиқ; Россияга атир, алкоголь, маиший техника, кийим кеча ва қиймати 300 доллардан
Агар компания облигациялари эгалари Яндексга тўлов талабини қўйса, дефолт эълон қилиниши мумкин. Бу ҳақда компания ўз акциядорларини огоҳлантирган. Нью-йорк фонд биржасида ва NASDAQда рўйхатдан ўтган Яндекс қоғозлари билан савдолар 28 февраль куни тўхтатилган. Қоидаларга кўра 5 савдо куни давомида савдолар амалга ошмаса облигация эгалари эмитентдан тўловни талаб қилишлари мумкин.