Рақобат қўмитаси "Centrum Air" ва бошқа авиакомпаниялар хизматларидан норозилиги бўйича 270 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, амалдаги қоидаларга парвозларни амалга ошираётган авиакомпания айби билан белгиланган жадвалдан кечиктириб учиши ва/ёки белгиланган манзилга кечиктириб элтиб қўйганлиги учун, йўловчига пуллик компенсация миқдорини белгилаш ва тўлаш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш
Aviatsiya bozori
MavzularБу биринчи мартами? Йўқ, ўнлаб, юзлаб марта содир бўлаётган, кузда-ю, ёзда, баҳорда-ю, қишда доимийга айланган нормаку аллақачон. Шунинг учун охиргиси ҳам эмас. Давом этаверади. Буларни оёқ билан, бойкот билан ҳам жазолай олмайсан. Ҳавошкани жазолайман деб, ундан бешбадтар ва расво марказий чўнтакни танлайсанми? Бу ёпиқ осмон остида ҳаммасининг илдизи бирку (автосаноатнинг турли чўнтаклари илдизи
Centrum Air йўловчилари энди авиачипта харид қилишда Apple Pay ёки Google Pay фойдаланишлари мумкин. Янги имконият карта маълумотларини қўлда киритмасдан, смартфон орқали тўловни тез ва қулай тасдиқлаш имконини беради. Ечим Octobank билан ҳамкорликда банкнинг интернет-эквайринги асосида амалга оширилди. Тўлов жараёнида токенлаштирилган маълумотлар қўлланади — картанинг ҳақиқий реквизитлари савдо
Сўнгги йилларда саёҳатларни олдиндан режалаштириш одатий ҳолга айланди. Бу эса фақат йўналишни танлаш эмас, балки авиачипта нархларини кузатиб боришни ҳам талаб қилади. Кўпчилик учун турли сайт ва платформаларда нархларни солиштириш эса қўшимча вақт талаб қилади. Шу нуқтаи назардан, Uzbekistan Airways томонидан расмий Telegram канали орқали авиачипталар нархи ҳақида мунтазам маълумот бериб борили
FlyOne Armenia лоукостери Тошкент-Ереван йўналишида ҳафтасига икки марта қатновларни амалга ошира бошлаган (бир томонга ўртача 127 евродан). Июннинг бошида Shirak Avia Еревандан Тошкентга ҳафтасига икки марта (сешанба ва жума, бир томонга ўртача 150 доллар)) қатновларни йўлга қўйганди. Арманистоннинг муҳимлиги шуки, мамлакатнинг Ереван ва Гюмри шаҳри аэропортлари орқали лоукостерлар (хусусан, W
2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон аэропортлари орқали жами 8 153 470 нафар йўловчи ташилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,5% кўп. Яхши янгиликлардан бири — ниҳоят маҳаллий қатновларда ташиш ўса бошлаган - ички рейсларда 1 455 112 нафар йўловчи ташилган (+15,1%). Лекин 39 миллионлик Ўзбекистон учун бу жуда кам. Ўсишнинг асосий омилини яна Тошкент аэропорти белгиламоқда. Жам
Boston Consulting Group бошқарувчи директори Суреш Субуди Европа — Осиё йўлагида авиация ҳабига айланиш салоҳиятига эга бўлган Ўзбекистон имкониятлари ҳақидаги мулоҳазаларини Газета билан бўлишган. Субуди келтирган рақамлар, Ўзбекистонда авиацияга бўлган талаб иқтисодиётдан тезроқ ўсаётганига қарамай (бунинг асосий сабаби жуда паст база), осмонимиз ёпиқлиги ва рақобат билан боғлиқ муаммолар жидди
Ўтаётган ҳафтад Uzbekistan Airways Россияга қатновлар сонини қисқартираётганини очиқлади. Монополистимиз парвозларнинг қисқариши шимолнинг айнан қайси шаҳарларига оид бўлишига ойдинлик киритмаган. Авиация ёқилғиси танқислиги ва унинг қимматлашиши асосий важ ўлароқ келтирилган. Россия йўналиши Uzbekistan Airways учун ташқи парвозларнинг биринчи рақамлиси ҳисобланади (мавсумга қараб жами парвозлар
Вазир Маҳкамов темир йўлларининг юкламаси ва тирбандлигини важ қилиб кўрсатганини, майли, қабул қилайлик. Лекин, айтайлик ҳавода, яъни Ўзбекистон осмонида қанақа тирбандлик бор? Масалан, ўзини ўзи лоукостер деб эълон қилган Silk avia самолетлари суткасига ўртача 3 соатгина ҳавода бўлади. Буни маҳаллий авиавокзалдан учганлар ўз кўзлари билан кўрган бўлишлари керак, атласнусха 5та самолет вилоятлар
Давлат компаниялари ва айниқса монополистлар фаолияти билан боғлиқ кўрсаткичларини эълон қилганида, яхшисини ошириб, камчилигини яшириши анъанавий методичкага айланиб қолган. Uzbekistan Airports ҳам бундан мустасно эмас. Очиқламага ишонсак, 2026 йилнинг биринчи чорагида йўловчи оқими, рейслар сони ва юк ташувлари бўйича барқарор ижобий динамикани сақлаб қолмоқда. Лекин Uzbekistan Airports ўсаётга
Ҳар бир хорижий туристга 100 доллардан субсидия тўлаш бу Ўзбекистон осмонини ёпиб олиб, рақобатчиларни Ўзбекистон бозорига киритмай, кэптив ишлашни моделга айлантирган монополист ва чўнтак компаниялар тор манфаатларига хизмат қилади холос. Бундан Ўзбекистон ютқазади. Европа ва Яқин шарқдан тўловга лаёқатли туристларнинг Ўзбекистонга келмаслиги сабабчилари айнан шулар ўзи. Сунъий муаммо ясаб, уни
Монополист ҳавошка пиар баёнотига кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкентдан Андижонга 235 230 сўмга учиш мумкин. Лекин нафақат апрель ойига, аавичипта сотиб олиш мумкин бўлган август охиригача ҳам 391 132 сўмдан арзонга авиачипта йўқ. Худди шунақа Бухорога ваъда қилинган 276 741 сўмга ҳам чипта йўқ, энг арзони 628 604 сўмдан бошланади. Албатта, бунақа манипуляциялар бошқа бозор бор ва истеъмол
2025 йилда Қозоғистон аэропортлари 31,8 млн.йўловчи ташиган. Солиштириш учун, Ўзбекистон аэропортлари орқали 15,5 млн.йўловчи ёки 2,05 карра кам йўловчи ташилган. Нисоб олинса, ҳар бир қозоғистонлик ҳисобига ўртача 1,6 марта учиш, ҳар бир ўзбекистонлик ҳисобига ўртача 0,4 марта учиш тўғри келади. Қозоғистон аэропортлари орқали 173,3 тонна (Ўзбекистон аэропортлари орқали 98,3 тонна) юк ташилган. Қ
Ўзбекистон аэропортлари орқали йўловчи ташиш ўсиши 2025 йилда секинлашгани ва бу кетишда қардош Қозоғистонга нисоб у ёқда турсин, сонда ҳам ета олмаслигимиз истиқболлари фонида миллий авиакомпаниямиз Uzbekistan Airways'да йўловчи ташиш ўсиши суръати пасайгани, юк ташиш эса кескин қисқаргани бозорнинг қия очиқлиги ёки ёпиқлиги монополистнинг ўзига ҳам зиён эканлиги ҳақидаги кўп такрорланадиган тез
2025 йилда Ўзбекистон аэропортлари орқали йўловчи ташиш 14%га ўсиб, жами 15,5 млн.нафарга етган. Солиштириш учун, 2024 йилда йўловчи ташиш ўсиши 33%ни ташкил этганди. Секинлашган ўсишнинг катта қисми ва асосий улуши халқаро рейсларга тўғри келган. Йил давомида халқаро рейсларда 12,7 млн.йўловчи ташилган (+15,3%), бу жами йўловчи ташишнинг 82%ини ташкил этади. Монополист ва олигархия тарафидан ави
Ўзбекистонга келиб-кетиш йўлкирасининг ўзига 1 500 доллар сарфлагандан кўра, Европалик турист, гарчи тўлов қобилияти юқори бўлсаям, шу пулга Туркия, Миср, Грузия ва Озарбайжонни тўлиқ турпакет шартларида танлайди. Ўзбекистонга ўтган 2025 йилда 11,7 млн.турист, шундан 9,6 млн.и қўшни давлатлардан келган. Туристлар оқими асосан қўшнилар ҳисобига ўсмоқда, қўшниларнинг улуши 81,6%га етган (2024 йилн
Элчилар ва тадбиркорлар билан учрашувда Ўзбекистонга авиақатновлар ҳаддан зиёд қимматлиги ва лоукостерлар йўқлиги мавзуси бир неча марта кўтарилган. Хусусан,Ўзбекистонга парвозлар нисбатан қимматга — 700−900 долларга тушаётганидан шикоят қилган тадбиркорнинг саволига жавобан Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев нархларни пасайтириш учун лоукостерларни жалб қилиш кераклигини айтган (44:00 дақиқадан
2026 йилда авиапаркдаги ҳаво кемаларининг сони 120 тага етказилади. 2030 йилда Ўзбекистон резидент авиакомпаниялари самолетлари сонини 180тага етказиш мўлжалланмоқда.
Йўловчиларнинг авиакомпания фаолияти билан боғлиқ саволлари кўпайган шу кунларда My Freighter компанияси таркибидаги Centrum Air парки учун яна бир Airbus A321-251 NEO келтирилаётгани ёзилмоқда. Бу авиакомпаниянинг ўз флотини босқичма-босқич кенгайтиришда давом этаётганини кўрсатади. Самолётнинг қайси модель экани муҳим, балки. Лекин хусусий авиакомпаниялар учун энг асосий омил бу флот ҳажми. Сам
Европанинг энг йирик ва интизомли лоукостерларидан ҳисобланган Pegasus Чехиянинг Smartwings ва унинг шўъбаси Czech Airlines'ни 154 млн.еврога сотиб олмоқда (қарзларини тўлаш шарти билан бирга). Солиштириш жоиз бўлса, бу худди бизнинг ҳавошка ва унинг атласнусха ўхшамаган лоукостер шўъбасининг сотилиши каби. 47та самолети билан 80та йўналишга учадиган Smartwings хариди Pegasus учун Чехиядан ташқар