Centrum Air йўловчилари энди авиачипта харид қилишда Apple Pay ёки Google Pay фойдаланишлари мумкин. Янги имконият карта маълумотларини қўлда киритмасдан, смартфон орқали тўловни тез ва қулай тасдиқлаш имконини беради. Ечим Octobank билан ҳамкорликда банкнинг интернет-эквайринги асосида амалга оширилди. Тўлов жараёнида токенлаштирилган маълумотлар қўлланади — картанинг ҳақиқий реквизитлари савдо
To'lov tizimlari
MavzularAlipay+ ва HUMO ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади: Alipay+’га уланган халқаро электрон ҳамёнлар ва банк иловалари фойдаланувчилари энди Ўзбекистонда UzQR орқали HUMO тўлов инфратузилмаси ёрдамида харидлар учун тўлов қилишлари, маҳаллий тадбиркорлар эса бундай тўловларни қўшимча созлашларсиз қабул қилишлари мумкин. Сайёҳлар учун бу ўзларига таниш бўлган илова орқали тўлов қилиш имконияти, бизне
BRB Octobank билан ҳамкорликда Хитойга халқаро P2P пул ўтказмаларини йўлга қўйди. Энди фойдаланувчилар BRB мобил иловаси орқали бевосита Alipay ва WeChat Pay электрон ҳамёнларига, шунингдек, UnionPay карталарига пул жўнатишлари мумкин. Янги хизмат хорижда қўшимча сервисларни қидирмасдан саёҳат харажатларини қулай тўлаш, яқинларингизни қўллаб-қувватлаш ва кундалик молиявий масалаларни ҳал қилиш им
Аксар ўзбек банклари Золотая Корона билан ишлашни 2024 йил августда, тўлов тизими оператори РНКО "Платежный Центр" отаси — таъсисчиси «Центр финансовых технологий» гуруҳига АҚШ санкциялари киритилгандаёқ тўхтатишган эди. Қатор банклар эса рублдаги ўтказмалар билан ишлашда давом этишган. Кечаги ЕИ санкциялари эса бевосита Золотая корона оператори РНКО "Платежный Центр"га қарши блокловчи чеклов ва
Марказий банк 3 ой аввал кучга кирган масофавий хизматлар кўрсатишда киберхавфсизлик қоидаларига қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни таклиф этмоқда. Лойиҳа мазмун ва мундарижасига кўра, асосан юмшатишлар билан боғлиқ ва агар қабул қилинса, истеъмолчиларнинг мушкулликларини енгиллаштиради. Хусусан, фойдаланувчининг телефон рақами унинг яқин қариндошига тегишли бўлган ҳолларда, яқин қариндошли
Парижда HUMO рақамли тўловлар ва хавфсизлик соҳасидаги ечимларнинг етакчи провайдери IDEMIA Secure Transactions билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ҳужжат Ўзбекистоннинг рақамли тўлов инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим босқич бўладиган Ягона токенлаштириш тизимини яратишни назарда тутади. Токенизация тўлов маълумотларини хавфсиз узатишни таъминлайди, халқаро рақамли ҳамёнлар, NFC-тўловлар
Халқаро туризм, бизнес ва электрон тижоратнинг ривожланиши билан фойдаланувчиларга мамлакат ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ишлайдиган тўлов ечимларига эҳтиёж ортиб бормоқда. HUMO, UnionPay International ва Agrobank ҳамкорлигида ишга туширилган янги UnionPay–HUMO кобейжинг картаси айнан шундай имкониятни тақдим этади. Ўзбекистонда карта HUMO тармоғида ишлайди, хорижда эса UnionPay фаолият юритад
Ўзбекистонда финтеч хизматлари ва рақамли тўловлар бозори жадал ривожланишда давом этмоқда. Хусусан, 2025 йилда Uzum Bank орқали умумий қиймати 3,8 триллион сўм бўлган 47 миллиондан ортиқ нақдсиз тўловлар амалга оширилган. Мижозлар савдо нуқталарида тўловларни Uzum To‘lov QR-коди орқали амалга оширган. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра эса Uzum'даги фаол савдогарлар сони 30 фои
Марказий банк ягона QR бўйича баёнот берди, унда хусусан шундай дейилади: "Тизим орқали амалга ошириладиган тўловлар бўйича умумий комиссия улуши 0,65 фоиз этиб белгиланган. Комиссия тўлов занжирида иштирок этувчи барча томонлар ўртасида шаффоф ва ҳар бирининг реал роли ҳамда харажатларига мутаносиб равишда тақсимланади. Комиссия қуйидагича тақсимланади: 0,10% — экваер банк, яъни QR-кодни мерчант
Мулоқотда тадбиркорлардан бири махсус ва ягона QR орқали тўловларни қабул қилиш ва нақд пулни картага солиш комиссиялари баландлигидан шикоят қилмоқда. Бу ҳолатда тадбиркор 100% ҳақ. Унинг комиссия олмаслик талаби ҳам, гарчи бугунги маъмурий реалликларда имконсиз туюлсада, 100% ўринли. Нега? Чунки гап ихтиёрий эмас, мажбурий қилинган тўлов воситаси ҳақида кетмоқда. Очиқ ва соғлом рақобатли, айни
Spot 1 июлдан мажбурий бўладиган ягона QR (брендлашган номи UzQR) тўғрисида кўпчилик билиши керак бўлган ахборотларни жамлаган. Демак, мажбурий бўлган ягона QR орқали тўлов амалга оширилганида мижоз, яъни истеъмолчидан 1% комиссия ечилади (бу кейинги кунларда бир неча савдо пулли нуқталарда текшириб кўрилди). Сотувчидан эса, 0,65% комиссия ечилади. Spot'нинг ёзишича, бундан 0,1% банк эквайерга, 0
2026 йил 1 январдан барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун жорий қилинган ягона QR код ҳозирча ихтиёрий бўлиб турипти. Лекин, агар муддати узайтирилмаса, 2026 йил 1 июлдан бошлаб барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахсларда ягона QR кодли тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш ҳам мажбурий этиб белгиланган. Ягона QR ўрнатма
Марказий банк Тезкор тўловлар тизими (ТТТ) орқали телефон рақами бўйича пул ўтказмалари тўғрисидаги қарор лойиҳасини муҳокамага қўйган. Лойиҳага кўра, бир банк доирасида фақатгина битта (22616) банк ҳисобварағига телефон рақами боғланишига рухсат этилади. Ҳисобварақни телефон рақамига боғлаш бўйича аризалар банкларнинг мобил иловалари орқали қабул қилинади. Хизматдан фақат терроризмни молиялаштир
Uzum экотизими Евроосиё тараққиёт банкидан 70 миллион долларлик кредит шартномаси доирасида молиялаштириш жалб қилди. Бу маблағ компаниянинг финтех йўналишини кенгайтириш, рақамли тўловлар, истеъмолчиларни молиялаштириш ҳамда кичик ва ўрта бизнес учун молиявий хизматларни ривожлантиришга йўналтирилади. ЕОТБнинг Ўзбекистон банкка аъзо бўлганидан кейин мамлакатга киритган биринчи сармоясидир. Бу Uz
Avval iqtisod…’нинг навбатдаги сонида p2p назорати оқибатлари, қуёш панеллари ўрнатган тадбиркорларнинг ёқимсиз истиқболлари, ёндош туманларни қамраши керак бўлган жамоат транспорти, хусусийга ўтаётган давлат хизматларининг қимматлашуви ва цензурага учраган бошқа латифа мавзулар ҳақида гаплашдик.
Марказий банк банк картасидан маблағлар ечиб олиниши, лекин нақд пул берилмаслиги, узоқ кечикиш билан қайтарилиши ёки муваффақиятсиз амалиёт бўйича хизмат ҳақи ушлаб қолиниши каби ҳолатлар иккинчи даражали техник ҳодиса сифатида эмас, балки истеъмолчиларнинг мулкий манфаатларига бевосита таъсир кўрсатадиган масала сифатида кўриб чиқилиши шартлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Регляторга кўра, мижоз кар
Форум етакчи финтех-компаниялар, тўлов тизимлари ва технологик платформаларнинг топ-менежерларини жамлади. Иштирокчилар орасида HUMO Бошқарув раиси Улуғбек Баҳадиров ва Кузатув кенгаши раисининг бош маслаҳатчиси Дмитрий Даниленко ҳам бор эди. Форумда жаҳон финтех саноатининг асосий ривожланиш йўналишлари, сунъий интеллектнинг молиявий хизматларга таъсири, супер-иловалар ва трансчегаравий тўловлар
HUMO сунъий интеллект бўйича ўтказилган умуммиллий хакатон — National AI Hackathon’да иштирок этиб, мамлакатнинг рақамли трансформациясидаги асосий йўналишларни тақдим этган. Қайд этилишича, 2025 йилда HUMO инфратузилмаси 600 миллион АҚШ долларини мамлакат иқтисодиёти ичида сақлаб қолди. Илгари бу маблағлар халқаро тўлов тизимларига комиссия сифатида чиқиб кетар эди. HUMO’нинг асосий стратегик ус
Расмий ва қўшимча тушунтиришга кўра, талаблар 22 апрелдан фақат янги мижозлар учун тадбиқ этилади (телефон рақами, ЖШШИР ва банк карта кимга тегишли — бир-бирига мос келадими ёки йўқ). Агар барча маълумотлар ўзаро мос бўлса — ҳеч қандай муаммо юзага келмайди ва сиз иловадан одатдагидек фойдаланишда давом этасиз. Агар телефон рақам яқин қариндошингиз номида бўлса: 🔘ота-она; 🔘опа-сингил; 🔘турмуш
Лекин масаланинг техник томони бор: тизим ишлаши учун сизга мослашиб улгурган банк керак. Масалан, Агробанк таклиф қилаётган янги маҳсулотда мижоз учун бир қатор қулайликлар мавжуд. 30 апрелгача бу банкдан Uzcard ва Visa Classic карталарини бепул олишингиз мумкин. Энг ёққани - "яшил йўлак". Ярим кунингиз банкда навбат кутиш билан ўтмаслиги учун алоҳида операторлар фақат шу масала билан банд. Иш