16K11Telegramda ochish
HUMO National AI Hackathon доирасида ривожланиш стратегиясини тақдим этди HUMO сунъий интеллект бўйича ўтказилган умуммиллий хакатон — National AI Hackathon’да иштирок этиб, мамлакатнинг рақамли трансформациясидаги асосий йўналишларни тақдим этган. Қайд этилишича, 2025 йилда HUMO инфратузилмаси 600 миллион АҚШ долларини мамлакат иқтисодиёти ичида сақлаб қолди. Илгари бу маблағлар халқаро тўлов тизимларига комиссия сифатида чиқиб кетар эди. HUMO’нинг асосий стратегик устувор йўналиши халқаро бозорда миллий валюта — сўмда энг қулай тўлов тизимини яратишдир. Компания Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуйидаги имкониятларни берувчи ечимларни ривожлантирмоқда: - чет элда товар ва хизматлар ҳақини миллий валютада тўлаш; - мамлакат ташқарисида ҳам одатий тўлов воситаларидан фойдаланиш; - халқаро тўлов тизимларига нисбатан янада қулай шартларга эга бўлиш. Шунингдек, компания рақамли активлар соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширмоқда, жумладан стейблкоинлар чиқариш ва криптокарталарни ривожлантириш орқали анъанавий ва рақамли молиявий воситаларни ягона экотизимга бирлаштирмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin