
HUMO 27–29 апрель кунлари Куала-Лумпурда бўлиб ўтган ёпиқ халқаро MO·MENTS 2026 форумида иштирок этди.
Форум етакчи финтех-компаниялар, тўлов тизимлари ва технологик платформаларнинг топ-менежерларини жамлади. Иштирокчилар орасида HUMO Бошқарув раиси Улуғбек Баҳадиров ва Кузатув кенгаши раисининг бош маслаҳатчиси Дмитрий Даниленко ҳам бор эди.
Форумда жаҳон финтех саноатининг асосий ривожланиш йўналишлари, сунъий интеллектнинг молиявий хизматларга таъсири, супер-иловалар ва трансчегаравий тўловлар ривожи муҳокама қилинди.
HUMO делегацияси халқаро ҳамкорлар билан Ўзбекистоннинг тўлов инфратузилмасига янги технологияларни жорий этишни ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
HUMOнинг форумдаги иштироки мамлакатни глобал финтех экотизимига интеграция қилиш йўлидаги яна бир қадам бўлди.
Реклама