18K12Telegramda ochish
HUMO ва “IDEMIA Secure Transactions” ягона токенизация тизимини яратиш йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштирадилар Парижда HUMO рақамли тўловлар ва хавфсизлик соҳасидаги ечимларнинг етакчи провайдери IDEMIA Secure Transactions билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ҳужжат Ўзбекистоннинг рақамли тўлов инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим босқич бўладиган Ягона токенлаштириш тизимини яратишни назарда тутади. Токенизация тўлов маълумотларини хавфсиз узатишни таъминлайди, халқаро рақамли ҳамёнлар, NFC-тўловлари ва бошқа замонавий тўлов усулларини қўллаб-қувватлайди, шунингдек, миллий тўлов тизимининг глобал молиявий экотизимга интеграция қилишга ҳисса қўшади. Лойиҳани амалга ошириш HUMO компаниясининг замонавий тўлов инфратузилмасини ривожлантириш стратегиясининг бир қисми ҳисобланади. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin