18K27Telegramda ochish
Олтин ва мис нархлари бюджет даромадларини белгилашда давом этади Хомчўтларга кўра, 2027 йилда давлат бюджети даромадлари ўсиши кутилмаяпти. Асосий фарқлик фойда солиғи ҳисобидан юзага келиши мумкин. 2025 ва 2026 йилларда айнан фойда солиғи тушумларининг мисли кўрилмаган ўсиши бюджет даромадларининг юқори базасини таъминлаб берганини қайд этиш керак бўлади. Қолган солиқлар ва божлардан тушумлар барқарор ўсишда давом этади (ҳатто ставкаси пасайтирилган айланмадан солиқ бўйича ҳам) 2026 йилда бюджет даромадларининг юқори суръатларда ўсиши ва тасдиқланган прогнозга нисбатан кўп бўлиши иқтисодий фаолликнинг прогнозга нисбатан юқори бўлиши ҳамда олтин ва мис нархининг давлат бюджети даромадлари прогнозида белгиланган нархларга нисбатан баланд бўлиши ҳисобига бюджетга қўшимча даромадлар тушиши билан тушунтирилган. 2027-2029 йиллар учун даромадлар прогнозида олтин ва мис нархлари консерватив ёндашув асосида олинган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin