Биринчи муқобил сценарий 2026 йилнинг II чораги бўйича Пул-кредит сиёсати шарҳида тартибга солинадиган нархларнинг ўзгариш кўлами, минтақадаги ёнилғи таклифи ва буғдой нархлари бўйича ноаниқликларни инобатга олган ҳолда, асосий сценарийга қўшимча равишда 2та муқобил сценарий доирасида инфляция прогнозлари шартли равишда баҳоланган. Биринчи муқобил сценарийга кўра, асосий етказиб берувчи мамлакатл
controller.bot
HavolalarАвгуст ойи сўровларига кўра, сезилган инфляция 10,1%ни ташкил этган. Айни пайтда қатор ҳудудларда сезилган инфляция юқорилаган. Хусусан, пойтахт Тошкентда сезилган ифнляция 11,8%гача (+0,7%) кўтарилган. Фарғона вилояти ҳам юқори инфляция босими остида қолмоқда (11,8%, +0,1%). Динамикада юқори даражада қимматлагани кузатилаган маҳсулотлар қаторида мева-сабзавотлар, кийим ва пойафзад, ўсимлик ёғи,
Август ойи сўровларида аҳолининг инфляцион кутилмалари 9,8%гача, бизнесники эса 9,6%гача пасайган. бу ҳолат инфляцион кутилмалар бўйича сўровлар ўтказила бошлангандан бери биринчи марта рўй бермоқда. Айни пайтда, ёқилғи ва энергия ресурслари, коммунал хизматлар қимматлашиши ва транспорт харажатларининг ошиши ҳар икки гуруҳда энг асосий хавотир ва оғриқ бўлиб турипти. Ҳудудлар қирқимида энг баланд
Ўзбекистонда расмийлар 0,1% дефляция қайд этишган июль ойида сезилган инфляция 10,3%гача (+0,1%) кўтарилган. Давлат раҳбари кўп бора таъкидлаганидек, инфляция — камбағалга солинган солиқ. Афсуски, охирги ойлардаги инфляция зарбасини айнан ижтимоий қатламлар қабул қилмоқда. Июль ойида энг юқори инфляция пенсионерлар томонидан — 11,8% даражасида қабул қилинган. Бу расмий инфляциядан 5,4 фоиз бандга
Кечикиб берилган маълумотларга кўра, июль ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари ўзгаришсиз, 10,1% даражасида қолган (учинчи ой кетма-кет). Бизнеснинг кутилмалари эса 9,8%ни ташкил этган. Тадбиркорларнинг ҳам (мутлақ рекорд, 54%), аҳолининг ҳам (2,5 йиллик рекорд, 53%) ёқилғи ва энергия ресурлари қимматлашиши бўйича хавотирлари кескин ошган. Тинимсиз ва юқори даражада қимматлаётган энерготоварлар
АҚШдаги ватандошларимиз қиммат ёқилғидан ёзғиришмоқда. Келинг, бу нархларни ўзимизнинг октан индекслар, литр ва сўмга ўгириб кўрамиз. Демак, ватандошимиз яшаётган Нью-Йоркда 16 сентябрь ҳолатига 92 бензин - 13 680 сўм, 95 бензин - 14 920 сўм ва 98 бензин - 16 170 сўм экан. Қуйидаги суратда эса Тошкендаги бензин нархлари кўрсатилган: ...92 бензин 16 500 сўм, 95 бензин 19 500 сўм... Шундай экан,
Аҳолига пропан етказишда 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган тартиб — бу тўлақонли бозор эмас, шаклланадиган ва белгиланадиган нархлар ҳам бозор нархлари эмас. Эътибор беринг, Ўзбекнефтегаз ва Лукойл ишлаб чиқарган суюлтирилган газ тўлиқ ҳажмда алоҳида савдо майдончасида сотувга қўйилади (ҳали Лукойлни бунга келиштириш ҳам керак). Алоҳида савдо майдончасида сотувга қўйилган газни фақат LPG Trade
Июлда ҳам бу тенденция давом этмоқда. Ой давомида банкларнинг жами депозитлари 8,9 трлн.сўмга, 482,7 трлн.сўмгача кўпайган. Бунда корпоратив депозитлар қолдиғи 3,5 трлн.сўмга, аҳоли омонатлари қолдиғи 5,4 трлн.сўмга кўпайган. Жами депозитларнинг энг кўп ўсиши Капиталбанк (+1,6 трлн.сўм), Октобанк (+927 млрд.сўм) ва Тенгебанкда (+913 млрд.сўм) кузатилган. Аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича эса А
2026 йил 1 июлдан бошлаб 2026 йил 1 декабргача қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан товар-хомашё биржаларидаги савдолар орқали харид қилинадиган ҳар бир тонна дизель ёқилғиси қийматининг 15 млн сўмдан ошган қисми учун, бироқ 2 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади. Биржа спекуляциялари орқали тоннаси 19 млн.сўмга яқинлашиб қолган дизель ёқилғисини субс
Июль ойида банкларнинг жами кредит қўйилмалари камтаргина 1,8 трлн.сўмга ошиб, 644,6 трлн.сўмга етган. Бунда корпоратив кредитлар қолдиғи 2,1 трлн.сўмга қисқарган бўлса, чакана кредитлар қолдиғи 3,9 трлн.сўмга ортган. Умумий ўсишнинг асосий қисмини ипотека ва банклар учун янги нефтга айланган, пруденциал чекловлари йўқ, аксарида таъминотсиз ажратилаётган микрокредитлар бермоқда. Банклар қирқимида
Пропан биржада сотилади, дегани бозорга ўтдик, дегани эмас. Аҳолига суюлтирилган газни давлат томонидан тартибга солинадиган чакана нархларда етказиб бериш билан боғлиқ нархлар тафовути ҳамда иқтисодий жиҳатдан асосланган харажатлар LPG Trade МЧЖга республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Бу билан боғлиқ харажатлар 2026 йил бюджетига қўшилади. 2027 йилдан пропанни субсидяилаш бюдж
Бир ҳафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамаси аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган суюлтирилган газнинг чакана нархи ва етказиб бериш бўйича кўрсатиладиган хизматнинг чекланган нархини белгилашни назарда тутувчи қарор қабул қилиши керак. Шунингдек, 2026 йил 1 ноябрдан LPG-Trade МЧЖ томонидан суюлтирилган газни биржа орқали сотиб олиб аҳолига етказиб бериш тизими жорий қилиниши қайд этилган. Дема
Август ойида Кенг маънодаги пул массаси (М2) 3,2 трлн.сўмга, 437,7 трлн.сўмгача ўсган. Миллий валютадаги пул массаси 4,5 трлн.сўмга, 365,7 трлн.сўмгача кенгайган. Йиллик ҳисобда М2нинг ўсиши суръати 34,9%гача, Миллий валютадаги пул массасининг ўсиши 39,8%гача секинлашган (июлда ўсиш суръати мос равишда 37,6% ва 43,3%ни ташкил этган эди). Муомаладаги нақд пуллар ой давомида атига 263 млрд.сўмга ўс
Августда Ўзбекистонга 33,5 млн.долларлик 53,9 минг тонна шакар импорт қилинган (июлга нисбатан деярли 2 карра қисқарган ва январдан буён минимум). Ой давомида импорт бўлган шакарнинг ҳар тоннаси ўртача 621,6 долларданга тушган (июлда 639,1 доллар). Энг қиммат шакар Қорақалпоғистонга импорт бўлган (ўртача 746,7 доллар). Энг кўп шакар ҳалиям Тошкент орқали импорт бўлмоқда (83,5%). Андижон, Навоий,
Август ойида 741,9 минг долларлик 2 381,9 минг тонна гуруч импорт қилинган. Импорт гуручнинг тоннаси 311,5 долларданга тушган (июлда 279,3 долар бўлган). Августдаям энг кўп гуруч Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига импорт бўлган (жами импортнинг 66,7%и). Чакана бозорда гуручнинг қимматлашиши тўхтагани йўқ (эҳтимол, янги ҳосил бозорга чиққунча давом этади).
Қўй гўштининг улгуржи нархи 125 минг сўмга (+5 минг сўм), мол гўштининг улгуржи нархи 110 минг сўмга (+2 минг сўм) етган. Чакана бозорда 03-09 сентябрь кунлар гўшт нархи 0,3%гача ошган. Энг қиммат мол гўшти Тошкент туманида (135 526 сўм), энг қиммат қўй гўшти Марҳамат туманида (152 000 сўм) сотилмоқда. Кузатилган ҳафта давомидо помидор (+4,7%) ва бодринг (+9,9%) энг кўп қимматлаётган маҳсулотлиги
Бизнесни рўйхатга олиш 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 2026 йил 15 октябрь - 30 ноябрь саналарида ўтказилади ва Тадбирнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланган: (а) мамлакатда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликларни тўлиқ хатловдан ўтказиш орқали субъектлар сони, таркиби, иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимоти ва фаолият ҳолатига аниқлик киритиш; (6) статистик регистрларда корхона ва
Корхоналарнинг ходимлари, биринчи навбатда, Ижтимоий реестрга кирган ходимлари учун амалга оширган қуйидаги харажатлари фойда солиғи базасидан чегирилишини ҳамда ер ва мол-мулк солиқларидан озод этилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси киритилади: (а) ходимларининг фарзандлари учун мактабгача таълим объектларини қуриш ва ушбу объектларни топширилгандан кейин 3 йил муддатгача сақ
2027 йил 1 январдан аҳолининг ижтимоий ёрдам ва хизматларга муҳтожлигини ўрганиш ҳамда Ижтимоий реестрга киритиш уларнинг молиявий ҳолатидан ташқари оила аъзоларидаги сурункали касалликлар, ногиронлик, ташқи меҳнат миграцияси, оиланинг кўп болали эканлиги каби мезонлар асосидаги кўп ўлчовли баҳолаш тизими орқали амалга оширилади. Кўп ўлчовли баҳолаш тизими доирасида оилаларнинг ижтимоий-иқтисод
Август ойида қимматлашган олтин ҳисобига халқаро захираларимиз 7,8 млрд.долларга ўсиб, 1 сентябрь ҳолатига 72,1 млрд.долларга етган. Ой давомида захираларимизнинг валюта қисми 1,0 млрд.долларга, 6,6 млрд.долларгача камайган бўлса, олтин қисми 8,8 млрд.долларга, 64,9 млрд.долларгача кўпайган. Захиралардаги олтиннинг улуши 90%дан ошган. Августда захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 260 минг унцияга