Потираб нархи ошаётган дизель яна субсидияланади
2026 йил 1 июлдан бошлаб 2026 йил 1 декабргача қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан товар-хомашё биржаларидаги савдолар орқали харид қилинадиган ҳар бир тонна дизель ёқилғиси қийматининг 15 млн сўмдан ошган қисми учун, бироқ 2 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади.
Биржа спекуляциялари орқали тоннаси 19 млн.сўмга яқинлашиб қолган дизель ёқилғисини субсидиялаш нархларни янги максимумларга кўтариши мумкин холос, чунки рақобатли бозорнинг ўзи йўқ, субсидияларнинг охирги бенефициарлари яна ўша монополист ва олигархлар бўлаяпти, жабрдийда фермерлар эмас (худди солиқ тўловчиларнинг пулини олиб монополистлар ва олигархларнинг чўнтагига солинаётгандек). Ўтган сафар 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 июлгача давр учун субсидиялаш эълон қилинганида нархлар бир думалаб аввал 15 млн.сўмдан, кейин эса 17 млн.сўмдан сакрамаганмиди?