Июлда ёқилғи ва энергия қимматлашиши хавотирлари навбатдаги максимумгача кўтарилган
Кечикиб берилган маълумотларга кўра, июль ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари ўзгаришсиз, 10,1% даражасида қолган (учинчи ой кетма-кет). Бизнеснинг кутилмалари эса 9,8%ни ташкил этган.
Тадбиркорларнинг ҳам (мутлақ рекорд, 54%), аҳолининг ҳам (2,5 йиллик рекорд, 53%) ёқилғи ва энергия ресурлари қимматлашиши бўйича хавотирлари кескин ошган. Тинимсиз ва юқори даражада қимматлаётган энерготоварлар ва унга етаклашган монопол коммунал хизматлар ошиши хавотирлари икки йилдирки фақат қизил зонада қолмоқда ва ёмон кутилмаларни ясаётган энг асосий икки омилга айланган. Учинчи омил эса — транспорт харажатларининг ошиши.
Июлда ижтимоий гуруҳлар орасида энг ёмон кутилмалар — пенсионерлар орасида шаклланган (11,4%). Ҳудудлар орасида эса - Фарғона (аҳоли, 11,6%) ва Қашқадарё вилоятларида (тадбиркорлар, 12,0%).
Даромад гуруҳлар ичра, энг бой - 30 млн.сўмдан кўп (15,9%), шунингдек, кам даромадли - 2 млн.сўмгача (9,6%) ва даромадсизларнинг (10,8%) инфляцион кутилмалари кескин ёмонлашган.
Ҳудудлар орасида Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳри респондентлари энг пессимистик картинани кўришмоқда. Хусусан, тошкентликларнинг мутлақ кўпчилиги (51%и) келгуси 1 йилда 9-16% инфляция кутмоқда.