Энг ёмон кутилмалар пенсионерларда!
Апрель якунлари билан инфляцион кутилмалар аҳоли наздида 10,6% (-0,4%), бизнес наздида 10,3%ни (-0,4%) ташкил этган.
Ой давомида аҳолининг ҳам, бизнеснинг ҳам коммунал хизматлар, ёқилғи ва энергия нархи қимматлашиши бўйича хавотирлари янада кучайган. Шунингдек, аҳолининг озиқ-овқатлар қимматлашиши (5 фоиз банд), бизнеснинг эса транспорт харажатлари (6 ф.б) ва хом-ашё нархининг (7 ф.б.) қимматлашиши бўйича хавотирлари юқори даражада ошган.
Энерготарифлар кескин ошишининг ижтимоий таъсири ҳали бу ҳақдаги қарор очиқланмай туриб, сўровномаларда акс этган (сўровнома апрель охирида ўтказилган). Хусусан, аҳоли қатламлари орасида энг ёмон кутилмалар пенсионерлар орасида қайд этилган (12,6%).
Ҳудудлар орасида энг ёмон кутилмалар ҳалиям пойтахт Тошкентда сақланмоқда (аҳоли 11,7%, бизнес 11,4%).
Даромадлар қирқимида 2 млн.сўмгача, 4-7 млн.сўм ва 20-30 млн.сўм даромад эгаларининг инфляцион кутилмалари ёмонлашган.
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAKHuWoUOR5HqFSAscrxI4iigQ-5WDPCAALmGmsb4RWhSI6lx-fCJTRlAQADAgADeQADOwQcontroller.bot
- https://cbu.uz/upload/iblock/78b/lawjyu8thak54bkc24udq2xbj3mzscsn/Aholining-inflyatsion-kutilmalari-hamda-sezilgan-inflyatsiya-darajasi-_aprel-2026_.pdfcbu.uz